RU

Последние новости

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  29 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  17 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

ОКМКнинг янги посбони Ҳумоюншоҳ Сайётов: "Ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди" Новости

ОКМКнинг янги посбони Ҳумоюншоҳ Сайётов: "Ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди"

Хабарингиз бор, ОКМК жамоасини трансферлар ойнасида дарвозабон Валижон Раҳимов тарк этди.

Клуб эса унинг ўрнини муносиб тўлдириш мақсадида ёш посбон Ҳумоюншоҳ Сайётов билан шартнома имзолади. Олмалиқликларнинг янги киперининг ўтган мавсум ва ОКМК ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 


- "Қизилқум" билан ўтган 2024 йил нималар билан ёдда қолди?

- Мазкур жамоа билан кўплаб тарихий натижаларга эришдик. 20 йил деганда гранд жамоа "Пахтакор"ни мағлубиятга учратдик. Тошкентда "Бунёдкор"дан устун келдик. Аммо мавсум ўртасига келганда руҳан чарчаб қолдик дея оламан. Биз ҳар бир ўйин учун тахминан 1000 километр масофа сарфладик. Бу клуб ва мухлислар учун катта машаққат ҳисобланади. Шунга қарамай Суперлигада ўрнимизни сақлаб қолдик. 

- Аввалги жамоаларга нисбатан бу мавсум кўпроқ аниқроғи 10 та ўйинда майдонга тушдингиз. Бу ўзингизга бўлган ишончни оширдими?

- Албатта. Бунинг учун бош мураббий Жамшид Саидов ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Афсуски, бугунги кунда жуда кам мураббийлар ёш дарвозабонларга ишонч билдиришади. Ўйлайманки, уялтириб қўймадим. 

- "Қизилқумни тарк этдингиз. Бу қарор мураббий ва қолган футболчиларнинг кетишидан сўнг юзага келдими?

- Сиз айтган факторлар тўғри. Лекин асосий сабаб оилавий шароитимдан келиб чиқиб иш тутдим. 7 йил деганда энди Тошкентга қайтдим (кулади). ОКМК Ўзбекистоннинг амалдаги вице-чемпиони. Ўзим учун тўғри қарорни қабул қилдим.

-  ОКМКда афсонавий Миржалол Қосимов қўл остида ўйнайсиз. Олмалиқ клуби таркибни секин ёшартирмоқда. Янги жамоангиз билан келишув қандай амалга ошди? Нималар кутяпсиз?

- Клуб раҳбари Баҳодир Мирзаев билан учрашиб якунда икки йиллик шартнома имзоладик. Хабарингиз бор, "Бунёдкор" академияси тарбияланувчисиман. Болалигимизда асосий жамоанинг ҳар бир ўйинида майдондаги футболчиларга тўп олиб бериб турардик. Ўшанда Миржалол Қосимов бош мураббий, Мурод Зуҳуров дарвозани қўриқларди. Тенгдошларим билан уларнинг жамоаларида ўйнашни орзу қилардик. Аллоҳнинг қудрати билан уларнинг жамоаларига келдим. Бир сўз билан айтганда ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди.

- 2025 йилги мақсадларингиз қандай?

- Ҳозир қишки йиғинларда максимал даражада ишлаб янги мавсумга жисмонан ва руҳан тайёр бўлишим керак. Қолгани худодан. Меҳнатимизга яраша мевасини оламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика