RU

Последние новости

09:22ФИФА хавотирда  2 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  3 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  158 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  11 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4

ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим Новости

ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим

Кеча Олмалиқ шаҳридаги стадионга ташриф буюрганларга ҳавас қилиб, Instagram'да танилган образ – Қодирқулоқнинг қўшниси ҳолига тушганлар анчагина бўлса керак. Тўғри, ЖАРдаги ўйин ҳам ёмон ўтмади, қолаверса, драматик баҳс жонли эфирда намойиш этилди. Бироқ телевизор бу – телевизор, ҳаёт – ҳаёт-да!

ОКМК стадионини баъзи оёқтўп ихлосмандлари "Манчестер Юнайтед" уй ўйинларини ўтказадиган "Орзулар театри"га ўхшатганлар ҳам бўлди. Ҳақиқий театрга тез-тез бориб турганим учун уларнинг фикрига қўшиламан. ОКМК ўйингоҳини ҳам бемалол театр деб аташ мумкин. Олмалиқликлар ҳамиша камбэк амалга оширавермаган тақдирда ҳам фикримда собит қоламан. Сабаби, бугунги кунда баъзи стадионлар каби томошабинлар ўриндиқлари ҳувиллаб қолган театр репертуарларида ҳар куни кўз қувнатадиган спектакллар намойиш этилавермайди. Кўнглингиз дарвозасини ишғол қилган саҳна асарини жонли равишда қайта томоша қилиш учун ўртача бир ой кутишингизга тўғри келади. ОКМК ишитрокидаги ўйинлар ҳам шундай.

Театр ҳақида гап кетганда, футболчиларни моҳир актёрларга, Миржалол Қосимовни эса клубнинг буюк режиссёри деб таърифлаш мумкин. Мутахассис нафақат майдонда тайёрлаган тактикаси, натижани остин-устун қилиб юборадиган ўзгаришлари билан, балки матбуот анжуманида ҳам доимий айтиладиган сўзлардан қочган ҳолда диққатни тортадиган, баъзан бутун бошли кулги жамоаларининг соатлик дастуридан қизиқроқ бир жумла сўзи билан ижтимоий тармоқларни безаб беради.

Қолаверса, етти хонали сонга қиёсланадиган спорт турида ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида улкан натижалар қайд этганлар саноқли топилади. Шахсан мен учун ўша даврда мураббийсиз ҳам исталган рақибини мағлуб эта оладиган "Бунёдкор"идан ҳозирги фаолияти кўпроқ ҳайрат уйғотмоқда. "Қалдирғочлар"ни эса легионерлар ёппасига кўч-кўронини йиғиштириб кетган даврда Осиёнинг энг кучли тўрт жамоаси сафига олиб кира олганини унутганим йўқ.

ОКМКда эса номи ўйинидан кўра машҳур футболчиларни йиғиб олмасдан тажрибали ўйинчилар қаторига ёшларни жипслаштира олди. Хато қилган тақдирда ҳам уларга имкон берди. Ўйлайманки, руҳий тушкунликдан чиқиб кета олса, мураббий Дилшод Ёқубовга ҳам яна қачондир иккинчи имкониятни тақдим эта олади. Абдураҳмонов, Абдураззоқов каби футболчиларни эса бугунги кунда исталган жамоа ўз таркибида кўришни хоҳласалар, ажаб қилмайман.

Кўп йиллардан буён "Насаф"нинг ёшларга бўлган ёндашувини ҳурмат қилардим ва бу ўтган мавсум ўз самарасини берди. ОКМК эса уларга энг яқин келган жамоа бўлди. Шу боис, ёрқин ўйинлар ва ёшларга бўлган ишонч туфайли олмалиқликларнинг ушбу мавсум чемпион бўлишини ҳам мамнуният билан қабул қилардим. 

Тўғри, бунга эришиш ва мавсум давомида стабилликни сақлаб туриш ниҳоятда қийин, бироқ "Лестер" Англия чемпиони бўлганда, нега имконсиз нарсанинг ўзи бўларкан"?! 

ОКМКнинг ҳам, "Насаф"нинг ҳам менга ҳеч қандай алоқадорлиги йўқ. Бироқ, ўйлашимча, ҳамиша чиройли ўйин намойиш эта олган жамоани исталган вилоят, исталган жамоа мухлиси олқишлайди. Шундай ўйинни мунтазам намойиш этган исталган жамоани чемпион сифатида тасаввур қилишга тайёрман.


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика