RU

Последние новости

16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  0 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  1 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  11 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  8 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  23 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  4 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10

ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари Новости

ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 25-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши дарвозабони – Элдор Адҳамов ("Андижон")

"Андижон" бу тур ўз майдонида "Динамо" билан тўқнаш келди ва йирик ғалабага эришди - 3:0. Ўйин давомида мезбонлар посбони Элдор Адҳамов бир қатор вазиятларда жамоасини бир неча бор қутқарди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа Адҳамов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши мураббийи – Миржалол Қосимов (ОКМК)

ОКМК бу турни Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказди ва ғалабага эришди - 2:0. Қосимов ОКМК устози сифатида бир мавсумда икки марта "Пахтакор"ни мағлуб этишга эришди. "Кончилар" устози Миржалол Қосимов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши футболчиси – Жамшид Искандеров ("Навбаҳор")

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров "Қизилқум" билан баҳсда рақиб дарвозасига гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячи шу куни ажойиб ўйин намойиш этди ва кетма-кет иккинчи тур Искандеров тур футболчиси деб топилди!  



Championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" легионери Люпчо Дориев 25-турда "Локомотив"га қарши баҳсда супергол муаллифига айланди. У жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан гол урди. Дориев томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика