RU

Последние новости

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  4 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  5 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  6 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

ОКМК тақдимот маросими ўтказди Новости

ОКМК тақдимот маросими ўтказди

Теги :  ОКМК
ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди.

"Биласиз, мамлакатимиз клублари ҳар йили мавсум аввалида тақдимот маросимларини ўтказиши ва янги футболчиларни таништириши анъанага айланиб улгурган.

26 февраль куни қадрдон жамоамиз, ОКМК спорт мажмуасида янги мавсум олдидан тақдимотини ўтказди. Унда ўтган йилларда жамоамизда ёрқин ўйинлар намойиш этган футболчилар ва янги мавсумдан эътиборан клубимиз таркибига келиб қўшилган бир қатор маҳаллий ҳамда легионер ижрочилар таништирилди.

Тадбир аввалида ОКМК футбол клубининг Президенти Абдулла Хурсанов сўзга чиқиб, футболчиларимизга омад ва зафарлар тилади. Сўнгра, жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов билан биргаликда ўзбек бренди остидаги «7САБEР» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ОКМК ПФКнинг махсус формаларини футболчиларга тантанали равишда топширишди.

ОКМК жамоасининг энг катта ютуғи – уни ўзига хос фидойи мухлислари борлигидир. Уларнинг бир қанчаси ушбу тадбирда иштирок этиб, ҳар қандай вазиятда жамоа билан бирга эканлигини ва доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтдилар.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК футбол клуби янги мавсум олдидан 3 нафар легионер: Грузиялик ярим ҳимоячи Гиорги Папава, Сербиялик марказий ҳужумчи Милян Шкрбич ва Япониялик ҳужумкор ярим ҳимоячи – Ариҳиро Сентоку каби футболчилар жамоа таркибига жалб этилди.

Шунингдек, ўтган мавсумда Суперлига жамоаларида тўп тепган тажрибали ва ёш истеъдод эгалари: Муроджон Тошматов, Жавоҳир Илёсов, Авазбек Ўлмасалиев, Али Абдураҳмонов, Азизбек Холмуродов, Асадбек Раҳимжонов, Азизбек Баҳромов, Саидафзалхон Аҳроров ва Аброрбек Саримсоқов ҳамда Фаррухжон Қодировлар билан шартнома тузилди.

Умид қиламизки, таркиб жиҳатдан ёш ва янгиланган «кончилар» 2024 йилги футбол мавсумида юқори ўринларни эгаллаб, мухлислар ишончини оқлайди", - дейилади клуб хабарида.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика