RU

Последние новости

12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  0 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  0 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  3 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  6 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  3 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  9 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  1 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  9 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  31 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10

ОКМК СМ стадиони очилиши ва «Олмалиқ» – «Металлург» ўйинидан фотогалерея Новости

ОКМК СМ стадиони очилиши ва «Олмалиқ» – «Металлург» ўйинидан фотогалерея

16 март, якшанба куни Олмалиқда янги қуриб битказилган, 12 минг томошабинга мўлжалланган стадион очилиши бўлиб ўтди.
«Олмалиқ» ФК матбуот хизматининг маълум қилишича, ташкилотчилар томонидан ташкил этилган байрам дастури анча қизиқарли ва ҳаяжонли ўтди. Спортчилар чиқишлари, кичик концерт дастурларидан сўнг, стадионни очиб бериш учун сўз раҳбариятга берилди.

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари мажмуаси раҳбари - Ғуломжон Ибрагимов, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов, Тошкент вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмонов, ОКМК ОАЖ бош директори Александр Фармоновлар сўзга чиқишди. Шундан сўнг, давлат мадҳияси садолари остида стадионда Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

Очилиш маросими доирасидаги концерт дастури давомида Гулсанам Мамазоитова, шунингдек, янги стадионда ўтказилган илк расмий ўйиндан сўнг Алишер Файз каби хонандалар стадионга ташриф буюрган меҳмонларни ўз қўшиқлари билан хурсанд этди. «Олмалиқ» – «Металлург» учрашуви эса 3:2 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.

Қуйида Олмалик кон-металлургия комбинати спорт мажмуаси стадиони очилиши ва «Олмалиқ» – «Металлург» учрашувидан тайёрланган фоторепортаж билан танишишингиз мумкин. Суратлар муаллифи – Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎзПФЛ матбуот хизмати).

Фото: Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎзПФЛ матбуот хизмати). Хабар «Олмалиқ» ФК матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика