RU

Последние новости

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  7 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  28 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Ўйиндан кейин Мочинов ва ОАВ ўртасидаги айтишув! Новости

Ўйиндан кейин Мочинов ва ОАВ ўртасидаги айтишув!

Тачмурод Агамуродовдан кейин ОАВ Александр Мочиновни кутиб олди, матбуот анжуманининг иккинчи қисми ҳам жуда қизиқ бўлди.
- Ўйин ҳақида... Мухлислардан узр сўраб қоламан. Бундай майдонда яхши ўйин кўрсатиб бўлмайди. Ундан ташқари рақиб асосий эътиборни ҳимояга қаратиб олди ва битта қарши ҳужумдан гол урди. Афсуски чиройли ва комбинацион ўйин кўрсатиш учун майдон бизга қаршилик қилди. Шундай бўлсада, йигитларга раҳмат айтаман.

- Икки жамоа бир хил майдонда тўп тепди?
- Агар битта жамоа ҳимояга ётиб олса иккинчи жамоага қийин бўлади. Бу умуман бошқа нарса. Биз ҳам ҳимояга ётиб олсак бўлар эди.

- Биринчи бўлимнинг дастлабки 30 дақиқасида "Бухоро" яхши ўйнади, аммо натижа бўлмади.
- Консентрацияни йўқотиб қўйдик. Шундан кейин тўп ҳам ўтказиб юбордик.

(журналист ўзбек тилида савол бераман деди. Мочинов ўзбек тилида,"майли, майли" деди.)

- "Бунёдкор" билан ўйинда қисқа паслар билан ўйнадинглар. Бугун жамоамиздаги муҳит яхши эмасдек кўринди. Масалан Ислом Холиқов яхши ўйнади жамоадошларига пас берди, аммо унга ҳеч ким яхши турган вазиятида пас бермади. Аксинча, ноқулай вазиятда унга пас бериб, ҳуддики сафдан чиқаришни истадилар. Гол ҳам афсуски унинг айби билан кирди. Кейин ОЧЛ учун курашамиз деган эдингиз, ҳужумчиларимиз эса йўқ.
- Сиз қайси ҳужумчини таклиф йилган бўлардингиз?

- Шавкат Саломовни!

- У ҳужумчими?

-Бахриддин Ваҳобовчи, биринчи турда хет трик қилди, Шодиев бор?
- Ҳа, яхши, Ваҳобов ўткан йили нечта гол урди?

- Иккита!
- Ҳужумчи иккита гол? Жамоа ахир битта ҳужумчи орқали тузилмайдику, шуни биласизларми?

- Майли кечирасиз...
- Хўш?

- Тожиев ўткан йили нечта гол урди?
- Яхши, Тожиевни нима учун олганимизни биласизми? Унга асосий ўйинчи сифатида қарамадик, у истаган пайтда захирадан майдонга тушиб жамоани руҳини кўтариши керак эди.

- Майдон ҳақида айтдингиз, шу майдонда эртароқ машғулот олиб борса бўлмасмиди?
- 2 кун шу ерда машғулот ўтказдик, лекин фойдаси нима? Сизга "Динамо"ни ўйини ёқдими?

- Улар сафарда ўйнашяпти...
- Нима унда биз ҳам ҳимояга ётиб олишимиз керакмиди? Яна бир бор айтиб ўтаман, бу майдонда коммбинацион футбол ўйнаб бўлмайди. Жамоага келсак, ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси жойида.

- Кейинги ўйин амалдаги чемпионларга қарши, бу ўйинда қандай ҳаракат қиласизлар?
- Футболни ҳужум қилиб ўйнаш керак, "Пахтакор" билан ҳам шундай ўйнаймиз. Бошқача футболни мен билмайман. Тўғри, ҳимояланиш керак. Аммо ётиб олиб, тўпни истаган ерингизга тепиб юбориш бу футбол эмасда. Мен футболчиларимизга бундай ўйнанг деб айта олмайман.

- "Динамо"да ҳам майдон билан муаммо бор, "Қўқон-1912" ютиб кетди-ку?

- Сиз Самарқанддаги майдонни кўрдингизми, аъло даражада-ку!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика