RU

Последние новости

15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23

ОФКнинг таклифи билан ЎФА футзални эсга олди Новости

ОФКнинг таклифи билан ЎФА футзални эсга олди

2019 йил футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади.

30 август куни саралаш босқичи тўртта минтақада ўтказилиши ва Марказий Осиёдан фақат Ўзбекистон унда иштирок этмаслиги ҳақида сайтимизда хабар чиққан эди. Буни ОФКнинг твиттердаги расмий саҳифаси ҳам тасдиқлаганди.



Бунга ЎФА ҳеч қандай муносабат билдирмаганди. Фақат бугун ЎФА расмий сайтида янги хабар чиқди. Унга кўра ОФК Марказий Осиё минтақаси саралашига мезбонлик қилишни Ўзбекистонга таклиф қилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу таклифни қабул қилиб, саралаш босқичига тайёргарликни бошлаб юборди.
 
Ушбу саралаш баҳслари шу йилнинг декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Бундан келиб чиқадики, ОФКнинг таклифидан кейин ЎФА Ўзбекистон U-20 терма жамоаси борлигини эсга олди. Нима бўлган тақдирда ҳам бу ажойиб хабар бўлди. Айниқса саралаш баҳслари Ўзбекистонда ўтиши зўр хабар бўлди.


Шу тариқа саралашда қуйидаги жамоалар иштирок этишади:
ASEAN - Индонезия, Малайзия, Мьянма, Таиланд, Вьетнам
Марказий Осиё - Ўзбекистон, Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон.
Шарқий Осиё - Хитой, Хитой Тайпеи, Гонконг, Япония, Макао, Мўғулистон
Ғарбий Осиё - Ироқ, Кувайт, Ливан, Саудия Арабистони, Сурия, БАА

Эслатиб ўтамиз, Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 2017 йил Таиландда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида муносиб иштирок этган ярим финалга қадар етиб борган эди.


Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика