RU

Последние новости

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  1 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  3 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  13 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

ОФК ёш ва истиқболли ҳакамларни синовдан ўтказади Новости

ОФК ёш ва истиқболли ҳакамларни синовдан ўтказади

Шу йилнинг 3–5 октябрь кунлари Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо федерацияларнинг ёш ва истиқболли футбол ва футзал ҳакамлари учун Куала-Лумпур шаҳрида махсус синов курсларини ташкил қилади.

Унда 3 нафар ўзбекистонлик рефери – Аҳрол Рисқуллаев (футбол – суратда марказда) ҳамда Жамолиддин Қосимов ва Искандар Зоитов (иккиси ҳам футзал) иштирок этади. Жароҳати туфайли Дмитрий Пислегин Куала-Лумпурга бора олмади. Синов курсларига чақирилган ҳакамларга қуйидаги талаблар қўйилган:

  •   ФИФА рўйхатидан ўтган;
  •   2018 йил 1 январь ҳолатига 35 ёшдан ошмаган;
  •   мамлакат чемпионатида ўйинлар бошқариш бўйича тажрибага эга бўлиши;
  •   ва инглиз тилини билиши керак.

Иштирокчилар синов давомида фитнес-тест, видео-тест ва “Футбол (футзал) ўйини қоидалари” бўйича имтиҳон топширади. Футбол бўйича ҳакамлар синовлардан муваффақиятли ўтса, ўз мамлакатида яна 2 марта синовдан ўтади ва якунда ОФК ҳаками мақомига эга бўлди. Ушбу синовлардан ўтган футзал ҳакамлари эса ОФК ҳаками мақомига эга бўлиб, халқаро учрашувларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.

Синов курслари давомида, шунингдек, Ўзбекистон футзал ҳакамлари бўйича бош мутахассис, тажрибали футзал ҳаками Шуҳрат Пўлатов тингловчи инструктор сифатида қатнашади.

Маълумот учун, ОФК Ҳакамликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, ўзбекистонлик Карине Мурадян ОФКнинг ёш ва истиқболли футбол ва футзал ҳакамлари учун синов курслари координатори этиб тайинланган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика