RU

Последние новости

00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  1 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  2 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  11 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  6

ОФК U-19 ва U-16 Осиё чемпионатларини қолдиради Новости

ОФК U-19 ва U-16 Осиё чемпионатларини қолдиради

Кеча сайтимизда ФИФА U-20 ҳамда U-17 жаҳон чемпионатларини қолдиргани ҳақида хабар чиқди.

Маълумки, U-20 жаҳон чемпионати 2021 йил Индонезияда, U-17 жаҳон чемпионати эса Перуда бўлиб ўтиши белгилаб қўйилганди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли жаҳон футбол ташкилоти мезбонлик ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда ҳар икки мусобақани 2023 йилгача бекор қилишни лозим топди. 

Бу дегани тез орада ОФК ҳам U-19 ва U-16 Осиё чемпионатларини қолдириши кутилмоқда. Сабаби ҳар икки мусобақа жаҳон чемпионатига йўлланма бериш учун ўтказилади ва ФИФА кичик мундиалларни бекор қилганидан сўнг ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё биринчилигини ўтказишга ҳожат қолмайди. Аввалроқ УЕФА ҳам U-19 Европа чемпионатини бу йил ўтмасликни лозим топганди. 

Хабарингиз бор, U-19 Осиё чемпионати 2021 йилнинг март ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ март ойига бориб барча халқаро рейслар яна йўлга қўйилишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Шу боис ОФК таваккал қилмасдан мусобақани 2023 йилга қолдиришни ўйламоқда. Албатта, мусобақани Ўзбекистонда ўтказиш ҳуқуқи сақланиб қолади. 

Шунингдек, Баҳрайнда ўтиши керак бўлган U-17 Осиё чемпионати ҳам 2023 йилга қолдирилади. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун Олим Шокиров бошчилигидаги ўсмирлар термамиз ҳозирлик кўраётганди. U-19 терма жамоамиз устози эса Тимур Кападзе саналади. Катта эҳтимол билан Кападзенинг кейинги мавсум яна клуб футболига қайтиши кутилмоқда.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика