RU

Последние новости

22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:36Испания кубоги. "Атлетико Балеарес" – "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум!  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  9 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  6 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  19 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0

ОФК тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди Новости

ОФК тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди

Агар коронавирус бўлмаса жаҳон чемпионатига саралашнинг иккинчи босқичи шу йилнинг ўзидаёқ якун топиши керак эди.

Бироқ коронавирус чиқиб ҳаммасини остин-устун қилиб юборди. Эндиликда тўхтаб қолган баҳслар келаси йилдан давом эттирилади. Дастлабки икки тур март ойида ўтказилса, қолган иккита тур июннинг биринчи ярмига қадар ўтиб бўлади. 

Шундан сўнг кейинги босқичга йўл оладиган 12 жамоани билиб оламиз. ОФК расмий сайти тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди ва ҳар бир гуруҳдаги вазиятга тўхталди. 

Маълумки, ЖЧ саралашнинг иккинчи босқичида жами 40та жамоа кураш олиб бормоқда. Жамоалар бештадан 8 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши кўрсаткичга эга 4та жамоа - жами 12 жамоа саралашнинг учинчи раундига йўл олади.

 

Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳидан жой олган бўлиб, 9 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндаги Саудия Арабистони ҳисобида 8 очко мавжуд. Бизда учта ўйин қолган, Саудия Арабистонида эса 4та. Бўлиб ҳам саудияликлар биз билан Ар Риёдда ўйнайди ва бу энг марказий баҳсга айланади. 

ОФК сайти "D" гуруҳидан қайси жамоа кейинги босқичга чиқади?" деб сўровнома ўтказишга ҳам улгурди ва бунда Саудия Арабистони 60,94 фоиз овоз тўплади. Миллий терма жамоамиз 27,84 % билан иккинчи бўлди. Шуни айтиш керакки, ҳозирча ҳаммаси ўз қўлимизда. Агар навбатдаги учта ўйинни ижобий якунласак, гуруҳ баҳсларини албатта биринчи ўрин билан тугатамиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика