RU

Последние новости

15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  4 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  10 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3

ОФК президенти Мираброр Усмоновни хотирлади Новости

ОФК президенти Мираброр Усмоновни хотирлади

ОФК расмий сайтида ташкилот раҳбарининг видео хабари жойланди.

Видео хабарда ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ЎФА собиқ президенти, марҳум Мираброр Усмоновни хотирлади. 

Хусусан Шайх Салмон шундай дейди: "ОФК ва Осиё футболи оиласи номидан энг яқин дўстларимиздан бири Мираброр Усмонов хотирасини ёд этишга рухсат бергайсиз". 

"Осиё футболи ривожи учун кўпчилик эркаклар ва аёллар ҳисса қўшиб келди. Мираброр Усмонов ҳам ўз вақтида қитъа футболи ривожига катта ёрдам берган таниқли шахслардан бири бўлиб қолади".

"Ўзбекистон футбол федерациясини 2006-2017 йиллар оралиғида бошқарган Мираброр Усмонов нафақат ўзбек футболи, балки Осиё футболи учун ҳам кўп хайрли ишларни амалга оширди. Осиё Кубоги-2011да Ўзбекистон терма жамоасининг тўртинчи ўринни эгаллашида ҳам бу инсоннинг қўшган ҳиссаси катта".

"Шунингдек, 2015 йил биринчи бор Марказий Осиё футбол ассоциацияси ташкил этилишида ҳам Мираброр Усмонов муҳим роль ўйнади ташкилотнинг биринчи президенти этиб тайинланди". 

"Мираброр Усмонов спортдаги фаолияти мобайнида фақат футбол билан чегараланиб қолмади, унинг 2013-2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари лавозимида ишлаши Ўзбекистонда спортнинг бошқа турлари ҳам кўтарилишига замин яратди". 

"2016 йил бўлиб ўтган Рио Олимпиадасида Ўзбекистоннинг умумий ҳисобда 13та медал ютиши айнан Мираброр Усмонов спортга раҳбарлик қилган йилга тўғри келди". 

"Икки йил олдин Мираброр Усмоновнинг вафоти ҳақида хабарни эшитганимда жуда ноқулай ҳолатга тушиб қолдим ва қаттиқ хафа бўлдим. Бутун Осиё футболи жамоатчилиги марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этди". 

"Мираброр Усмонов ажойиб раҳбар бўлиш билан бирга жуда яхши инсон эди. У кишининг хотираси ҳамиша қалбимизда. Ҳеч шубҳасиз, Мираброр Усмонов Ўзбекистон спорти учун кўп хайрли ишларни амалга оширган шахс сифатида тарихда қолади".

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика