RU

Последние новости

12:35Руни "Манчестер Сити" – "Реал" ўйинида эксперт сифатида ишлайди  2 12:07Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашувининг вақти ўзгарди  7 11:39Ривалдо: "Ямаль – "Барселона" учун ҳақиқий хазина"  8 11:05Расман: Серхио Рамос Мексика клубига ўтди  6 10:45Жаҳонгир Абдумўминов Вьетнамдаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг Ўзбекистонга қайтди  0 10:13Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман"  1 09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  1 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  2 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  2 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  65 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  7 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  3 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  38

ОФК президенти Мираброр Усмоновни табриклади Новости

ОФК президенти Мираброр Усмоновни табриклади

Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон Иброҳим Ал-Ҳалифа ЎФФ президенти Мираброр Усмоновни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президентлигига қайта сайлангани билан табриклади.
ОФК президенти Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов номига жўнатган махсус табрикномасида шундай дейди, «ЎФФ президентлигига қайта сайланганингиз билан чин юракдан муборакбод этаман. Аминманки, сизга берилган ушбу ваколатдан оқилона фойдаланиб, ўз зиммангиздаги вазифаларни тўлиқ бажарасиз», - деди ОФК президенти.

ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим Ал-Ҳалифа шу билан биргаликда ОФК ҳамда ЎФФ ўртасидаги алоқалар бундан-да мустаҳкамланишига тилакдош эканлигини алоҳида қайд этди. «Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ўртасидаги дўстона алоқалар янада мустаҳакмланишига чин юракдан тилакдошман. ОФК Ўзбекистон Футбол Федерациясини ҳар доим қўллаб-қувватлайди ва Осиё Футболи ривожи йўлида ЎФФ билан ҳамкорликни давом эттиришдан умидвор», - деди Шайх Салмон ўз табрикномасида.

Эслатиб ўтамиз, 10 декабрь, сешанба куни ЎФФ анжуманлар залида Ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтган ва Мираброр Усмонов Ўзбекистон Футбол Президиентлигига қайта сайланган эди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика