RU

Последние новости

16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  0 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  0 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  3 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  10 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  16 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  4 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0

ОФК президенти футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасини табриклади Новости

ОФК президенти футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасини табриклади

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон ибн Иброҳим Оли Халифа Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов номига футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани муносабати билан табрикнома йўллади.

“Ўзбекистон Футбол Федерациясини футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритгани билан самимий муборакбот этишдан бахтиёрман.

Мусобақа давомида кўрсатган ажойиб ўйинлари учун терма жамоангиз футболчилари ҳамда мураббийлар штабига ҳам табрикларимни етказиб қўясиз, деган умиддаман.

Ўзбекистон футзал бўйича Осиё чемпионатини муваффақиятли тарзда ўтказди. Шу муносабат билан мен маҳаллий ташкилотчиларга ва Ўзбекистон Футбол Федерациясига Жаҳон даражасидаги мусобақани ташкил қилишдаги жонбозликлари ва меҳнатлари учун ҳам миннатдорчилик билдираман.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасига эса Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўришларини тилайман. Аминманки, Ўзбекистон ҳамда Жаҳон чемпионатида қитъамиз шарафини ҳимоя қиладиган қолган тўрт жамоа Колумбияда бутун Осиё фахрланадиган ўйинлар намойиш қилади”, — дейилади Осиё Футбол Конфедерацияси президенти томонидан юборилган табрикномада.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика