RU

Последние новости

02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  3 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  0 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  2 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  17

ОФК президенти бўлишга номзод Ал Ромаити: "Ўзимни кучли номзод дея оламан" Новости

ОФК президенти бўлишга номзод Ал Ромаити: "Ўзимни кучли номзод дея оламан"

Маълумки, шу йилнинг апрель ойида ОФК президентлиги ва яна бошқа бир қатор лавозимлар учун сайлов бўлиб ўтади.

ОФК президенти бўлишга уч киши ўз номзодини қўйган. Булар - амалдаги президент Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа (Баҳрайн), Сауд Азиз Ал Моҳаннади (Қатар) ва Муҳаммад Халфан Ал Ромаити (БАА). 

Номзодлардан бири Муҳаммад Халфан Ал Ромаити яқинда Goal.com нашрига интервью берди. Журналистнинг ёзишича, Ал Ромаити сайловда ғолиб чиқишига ишонмоқда, бунинг учун у катта дастур тайёрлаган. Айни пайтда БАА спорт вазири бўлиб фаолият юритаётган мутахассис ўз интервьюсида шундай деди: 

"Мен майда деталларгача тўхталмоқчи эмасман, фақат шуни айтишим мумкин, Осиё футболини ривожлантиришга доир ўз дастурим бўлмаганида номзодимни илгари сурмасдим. Мен охирги 20 йилдан зиёд вақт ичида футболда фаолият юритиб катта тажриба тўпладим, шундай экан, президент бўлишга ўзимни мос номзод деб ҳисоблайман". 

Маълумки, Осиё футболининг ҳозирги раҳбари Шайх Салмон қатарлик Муҳаммад бин Ҳаммам ўрнига келганди. У 2015 йил тўлиқ тўрт йил муддатга президент этиб сайланган. Мана энди 2019 йилнинг 6 апрель санасида яна сайлов бўлади. Ал Ромаитининг ҳозирда Шайх Салмон билан муносабати яхши, лекин сайловда барибир охиригача курашмоқчи. 

"Футбол доим ўзгариб туриши керак. Биз ўтган тўрт йил мобайнида Осиё футболида нималар бўлганини кўрдик. Энди эса бизга янгиликлар зарур деб ҳисоблайман. Мен одамлар менинг дастурим билан танишиб чиқишларини ва ўз фикрларини айтишларини хоҳлайман. Одамлар ҳамманинг дастури билан танишсин, муҳокама қилсин, бу яхши-ку. Якунда энг яхшиси танланади". 


Сир эмас, ҳозирги президент Шайх Салмон ўз ўрнини осонликча бериб қўймайди. У ўз ўрнини сақлаб қолиши учун ҳатто Низомга ўзгартириш киритишга муваффақ бўлди. Бироқ янги номзод Муҳаммад Ал Ромаити охиригача курашмоқчи. У ёшлигида футбол ўйнаган, кейинчалик эса Абу Даби полициясида бошлиқ бўлиб ишлаган. 

"Мен учун чақирувлар оддий ҳол. Масалан, мен яқинда полициядаги вазифамдан кетдим ва ўрнимга бошқаси келди. Иш бир хилда давом этяпти. Энди бўлса футболда ҳам ўз қарашларимни тадбиқ этишни хоҳлайман. Бемалол айтишим мумкин, мен кучли номзодман. Ўтган вақт мобайнида Шайх Салмон кўп ишларни амалга оширди. Лекин мен ҳам янгилик киритсам дейман". 

ОФК президенти бўлишга номзод Ал Ромаити Осиё Кубоги ва Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати борасида ҳам ўз фикрларини билдирди: 

"Мен одамлардан Осиё Кубоги гуруҳ босқичи шаҳардан шаҳарга кўчиб эмас, балки битта жойда ўтказиш керак деган фикрни эшитдим. Бу ҳам қайсидир маънода тўғри, чунки ўйиндан ўйинга кўчиб юриш жамоаларни чарчатиб қўяди. Ўйлайманки, ОФК келажакда шу жиҳатларни эътиборга олади. Энди ЖЧ-2022 иштирокчиларини 32тадан 48тага оширишга келсак, бу Қатар билан ФИФА ўртасида ҳал бўладиган масала. Бу ўринда мен қарор қила олмайман, негаки ФИФАда ишлаётганим йўқ". 

"Бизнинг Қатар билан сиёсий муносабатимиз ҳаммага маълум, шу боис биргаликда жаҳон чемпионатини ўтказа олмаймиз. Бу ўринда Қатар Қувайт ва Уммон билан биргаликда нимадир қилиши мумкин. Лекин жамоалар сони ортишини қўллаб қувватлайман". 


"Мен навбатдаги жаҳон чемпионатига Қатар мезбонлик қилишидан жуда хурсандман. Қатар ғолиб чиққанида мен уларни табриклаган кам сонли кишилардан бири бўлгандим. Агар ОФК президенти бўлсам уларни яна қўллаб-қувватлашда давом этаман. Ахир шундай катта мусобақанинг Осиёда ўтиши яхши-ку". 

Муҳаммад Халфан Ал Ромаити шунингдек молиявий имконияти паст давлатларга ёрдам қўлини чўзишни кўздан қочираётгани йўқ. 

"Осиёда 40дан зиёд давлат футболни ривожлантириш учун молиявий кўмакка муҳтож. Шундай экан, ОФК уларга кўп пул ажратиши керак. Пул бор жойда инфратузилма ошади, футбол ривожланади, шу тариқа жамоалар кучайиб боради. Ўйлайманки, келажак янада яхши бўлади. Мен қитъада футболни янада ривожлантиришни, бунинг учун керакли молиявий ёрдам беришни хоҳлайман". 

Х.Холиқов таржимаси

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика