RU

Последние новости

13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  2 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  6 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  0 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   7 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  6 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  42 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  5 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0

ОФК кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Биринчи голдан кейин барчаси жойига тушди" Новости

ОФК кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Биринчи голдан кейин барчаси жойига тушди"

ОФК кубогининг 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олой" (4:0) учрашувидан кейин Рўзиқул Бердиев ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Шоҳмалик Комилов матбуот анжуманида қатнашди.

"Дастлабки 45 дақиқа давомида кўп вазиятлар яратдик, бироқ реализация оқсади, қаердадир совуққонлик етишмади. Голдан кейин барчаси жойига тушди деб ўйлайман. Йирик ғалабага эришдик, бундан хурсандмиз. Кейинги баҳсга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Бердиев.

- Биринчи 15 дақиқаликда вазиятлар яратилган бўлса ҳам, жамоа ўйин жиҳатидан ўзига ўхшамади. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳаяжон билан боғлиқ деб ўйлайман. Эркин ҳаракат қилиш ўрнига босим билан ўйнашди. Бу тушунарли, сабаби таркибимизда ёш футболчилар кўп. Агар биринчи таймда гол уриб олганимизда, балки биз кутган ўйин намойиш этиларди. Яна бир ҳолат, ўйиндан олдинги икки кунда ёмғир ёғди, ҳаво салқин бўлди. Бугун эса жуда иссиқ бўлди. Бу ўйин темпига албатта таъсир қилди.

"Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Биринчи таймда кўп имкониятларга эга бўлдик, аммо гол ура олмадик. Иккинчи таймда эса ўз ўйинимизни намойиш этиб голлар урдик", - дейди Шоҳмалик Комилов.


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон


Рейтинг: +74   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика