RU

Последние новости

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  22 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

ОФК келишилган ўйинларга қарши курашиш учун SPORTRADAR билан янги шартнома имзолади Новости

ОФК келишилган ўйинларга қарши курашиш учун SPORTRADAR билан янги шартнома имзолади

Теги :  ОФК
Осиё футбол конфедерацияси қитъада келишилган ўйинларга қарши курашни кучайтириш учун SPORTRADAR билан кенгайтирилган шартнома тузди.

Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти маълум қилди.

"Келажак авлод учун спортни ҳимоя қилиш керак. Биз бу шартнома билан чекланиб қолмаймиз.  Осиё футболини, қитъадаги ҳар бир мамлакат футболини ҳимоя қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Sportradar бу йўлда биз билан ҳамкорлик қилади" - дейди ОФК президенти шайх Салмон ибн Иброҳим Ал Ҳалифа.

ОФК ва фирибгарликка ва келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича жаҳонда етакчи бўлган Sportradar ўртасидаги шартнома яна икки йилга узайтирилди. Икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик 2013 йилда бошланган ва ОФК учун ишлаб чиқилган махсус мониторинг тизими ёрдамида Осиёда ҳар йили 4500 миндан ортиқ учрашувлар текшириб борилади. Бундан ташқари қитъа ва минтақавий машҳур турнирлар ҳам тизим ёрдамида назорат қилиниб борилади.

Шу билан бирга, Sportradar ОФК учун махсус мобил илова (программа) ишлаб чиқаряпти. Илованинг вазифаси ахборот беришдир ва келишилган ўйинларни хабар қилишда ишлатилади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика