RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  19 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  6 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  0 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  1 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   51 18:09"Челси" — "Сандерленд". Таркиблар маълум  1 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  16 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  26

ОФК ҳозирча тасдиқлагани йўқ, лекин U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин Новости

ОФК ҳозирча тасдиқлагани йўқ, лекин U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида қизиқ пост қолдирди.

Гап шундаки, шу йилнинг 25-31 октябрь кунлари Қувайтда U-23 Осиё чемпионатига саралаш "D" гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Бу гуруҳда Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш ва Қувайт жамоалари ўрин олган. 

Алишер Никимбаевнинг "Футболиум" телеграм каналида шундай пост чиқди: "Қувайт футбол ассоциацияси 23 ёшгача Осиё чемпионати "D" гуруҳи ўйинларини қабул қила олмайди. Шу боис ОФК зудлик билан янги мезбон қидирмоқда ва ўйинларни ўтказиш таклифи бўйича Ўзбекистон ва Саудия Арабистонига чиққан". 

Бизга маълум бўлишича, Тимур Кападзе бошчилигидаги бўлажак Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 22 октябрь куни саралаш баҳсларида қатнашиш учун Қувайтга йўл олиши кутилганди. Бироқ Қувайт мезбонликдан бош тортган бўлса, сафар бекор қилинади ва шунда катта эҳтимол билан ўйинлар бизда ёки Саудия Арабистонида ўтказилади. 

Лекин ОФК ҳозирча Қувайт мезбонликдан бош тортгани ҳақида расмий хабар бергани йўқ. Бироқ ташкилот томонидан саралаш баҳсларига мезбонлик қилиш бўйича ЎФАга мурожаат келиб тушган ва ҳозир бу борада ишлар олиб борилмоқда. Агар ЎФА розилик берса, саралаш учрашувлари бизда ўтиши мумкин ёки Саудия Арабистони қабул қилишга тайёрлигини билдирса, унда Тимур Кападзе жамоаси Саудияга йўл олади. 

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги U-23 Осиё чемпионати 2022 йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда ўтказилади. 


"D" гуруҳи саралаш ўйинлари тақвими:

25 октябрь. Саудия Арабистони - Ўзбекистон

25 октябрь. Бангладеш - Қувайт

28 октябрь. Ўзбекистон - Бангладеш

28 октябрь. Қувайт - Саудия Арабистони

31 октябрь. Саудия Арабистони - Бангладеш

31 октябрь. Қувайт - Ўзбекистон

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика