RU

Последние новости

08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  2 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  7 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  32 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17

ОФК эртанги ўйинимизни бошқарадиган ҳакамни тақдирлади Новости

ОФК эртанги ўйинимизни бошқарадиган ҳакамни тақдирлади

ОФК ташкилоти U-23 Осиё чемпионатида ишлайдиган ҳакамлардан уч нафарини тақдирлади.

Улардан бири - эртага бўлиб ўтадиган Жанубий Корея - Ўзбекистон баҳсини бошқариб борадиган саудиялик Фаҳад Ал Мирдаси.

Тақдирлашдан мақсад, бу ҳакамлар Янги Зеландияда ўтказилган U-20 жаҳон чемпионатида ўйинларни яхши бошқаришди. Бу эса ОФКнинг эътиборидан четда қолмади. Айниқса, ушбу ҳакамларнинг жаҳон чемпионати финалини бошқаришгани ОФК раҳбарлари эътирофига сазовор бўлди. Эсингизда бўлса, финал учрашувида Сербия Бразилияни 2:1 ҳисобида енгиб, жаҳон чемпиони бўлганди.  

30 ёшли Фаҳад Ал Мирдаси Осиё Кубогининг финал ўйинида захира ҳаками вазифасини бажарган, қолаверса ўша мусобақада Уммон - Қувайт ва Иордания - Ироқ баҳсларини бошқарган. Бундан ташқари, ўтган йилги Осиё чемпионлар лигасининг бешта ўйинида ишлаган. ОФК президенти Шайх Салмон саудиялик ҳакамга "Жаҳон савиясидаги ёш ҳакамларимиздан бири" деган таърифни берди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика