ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди
04 мар 2025 04:28
Новости
ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди
ОФК Элит Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи баҳсларидан ўрин олган "Ал Васл" - "Ал Садд" учрашуви якунига етди.
Учрашувнинг 3 дақиқасидаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олган "Ал Васл" 33 дақиқада яна гол уришга муваффақ бўлади, аммо ВАР вазиятга аралашиб, офсайд борлигини маълум қилади. БАА жамоаси ғалабани ушлаб қола олмади. 68 дақиқада Ал Язиди Акром Афифнинг узатмасини голга айлантирди. Шу тариқа дастлабки ўйин 1:1 ҳисобида якунига етди.
Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 10 март куни Қатарда бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии