RU

Последние новости

20:10ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  72 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  11 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  9 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   254 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  20 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

ОФК БААнинг "Ал Наср" клуби ва футболчи Вандерлейни жазолади Новости

ОФК БААнинг "Ал Наср" клуби ва футболчи Вандерлейни жазолади

ОФК тартиб-интизом қўмитаси кеча БААнинг "Ал Наср" клуби тутган номақбул иш юзасидан қарор чиқарди.

Маълумки, Дубай клуби вакиллари бразилиялик футболчи Вандерлейни ОЧЛда Осиё вакили (индонезиялик футболчи) сифатида рўйхатдан ўтказиб уни майдонга туширишганди.

Бу эса қонунга хилоф саналади. Шу боис ОФК тартиб-интизом қўмитаси мазкур ишни атрофлича ўрганиб чиқиб қуйидагича қарорга келди:

1. Футболчи Вандерлей уч ой майдонга туша олмайди;
2. У 10 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди;
3. "Ал Наср" клубига 50 минг АҚШ доллари миқдорида жарима солинди;
4. "Ал Наср" бу мавсум ОЧЛда ишлаб топган барча мукофот пулларини ОФКга қайтариб беради (340 минг АҚШ доллари);
5. Клуб келаси йил ОЧЛга чиққан тақдирда ҳам ушбу мусобақада иштирок эта олмайди ("Ал Наср" ушбу мавсум якунларига кўра, ОЧЛ-2017га йўл ола билмаган, бу дегани 2018 йилги мусобақада ҳам қатнаша олмайди).

Маълумки, "Ал Наср" 24 август куни ўтказилган ОЧЛ доирасидаги "Ал Жайиш" билан биринчи ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва янги футболчи Вандерлей учта гол урганди. Ўшанда Вандерлей индонезиялик футболчи сифатида "Ал Наср" таркибида майдонга тушган, бу эса ОФКнинг легионерлар бўйича 3+1 лимитига ҳеч қандай "таъсир" ўтказмаганди.

Мана энди барибир жиноят жазосиз қолмади ва ташкилот БАА клуби ҳамда унинг футболчисини муносиб тарзда жазолади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика