RU

Последние новости

09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  2 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  3 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  8 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  6 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  68 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5

ЎФФда фан-клублар аъзолари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди Новости

ЎФФда фан-клублар аъзолари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Футбол Федерациясида Тошкент шаҳри жамоалари – “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” фан-клублари фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда футбол учрашувларида давомида мухлисларнинг ўзини тутиш маданияти, рақиб жамоа футболчилари ва мухлисларига ўзаро ҳурматда бўлиш, учрашув давомида қайд этилаётган натижадан қатъий назар футболчиларни ўйин охирига қадар қўллаб-қувватлаш, учрашувни бошқариб бораётган ҳакамлар шаънига нолойиқ гап-сўзларни йўллмаслик, стадионга кириш ва чиқиш давомида, учрашув пайтида тартибни сақлаш, тозалик ва озодаликка риоя қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, 4 декабрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финалидан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳақиқий ўзбек футболи мухлисларининг маданиятини кўрсатиш кераклиги, стадионда ажойиб муҳит яратган ҳолда ўз севимли жамоа аъзоларини учрашув охирига қадар фаол равишда қўллаб-қувватлаш зарурлиги тилга олиб ўтилди.

Бундан ташқари, миллий чемпионат баҳслари давомида қайси жамоа мухлислари тартибсизликка йўл қўйиб, стадионда ўзларини нолойиқ тарзда тутадиган бўлишса, ўша жамоа Ўзбекистон Профессионал Футбол лигаси томонидан қатъий тарзда жазоланиши, кейинги учрашувларни мухлисларсиз ўтказиши, бу борада клубларга қўйиладиган жарималар миқдори оширилгани фан-клуб аъзоларига етказилди.

Қайд этиш керакки, бу каби фан-клуб аъзолари ўртасидаги йиғилишлар вилоятларда ҳам ўтказилиб, жойларда мухлислар билан  ҳам фаол тарзда иш олиб борилади.

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика