RU

Последние новости

11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  9 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  4 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  30 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1

ЎФФ ва ПФЛнинг эътиборсизлиги Новости

ЎФФ ва ПФЛнинг эътиборсизлиги

Мен ҳали умрим бино бўлиб бундай лоқайд ва беэътибор ташкилотни кўрмаганман.
Сайтимиз ўқувчилари жуда яхши билишади, автофалокат туфайли ногирон бўлиб қолган Камолиддин Кенжаевга ёрдам бериш мақсадида икки марта хайрия тадбири ташкил этилди. Биринчиси 22 ноябрь куни Қаршида ўтказилган бўлса, иккинчиси кеча Тошкентда бўлиб ўтди.

Қаршидаги тадбирда сайтимизнинг фаол вакили Зиёдулла Сафаров, “Насаф” футбол клуби раҳбарияти, Рўзиқул Бердиев бошчилигида мураббийлар штаби, клуб матбуот котиби Азиз Нурий катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳам қараб турмади.

Кеча Тошкентда ўтказилган тадбирга эса Камолиддин Кенжаевнинг ўзи оила аъзолари билан узоқ Яккабоғдан етиб келди. “Насаф”дан ҳам вакиллар келишди. Хайрия акциясига ташриф буюрган терма жамоамиз мураббийлари-ю, футболчиларга ҳам катта раҳмат. Шунингдек, узоқ-яқиндан ўз вақтида Камолиддин билан бирга ўйнаган футболчилар ҳам келишди. “Ёшлик” спорт мажмуасига ташриф буюрган мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Лекин шахсан мени лол қолдирган ва бирмунча хафа бўлишимга сабаб бўлган ҳолат мана шу тадбирга ЎФФ ва ПФЛнинг умуман эътибор бермагани бўлди. Қаршидаги тадбир-ку майли, асосан “Насаф” зиммасида бўлди, лекин Тошкентдаги тадбир нима бўлади, қандай ўтиши билан ўзбек футболини бошқарадиган ва назорат қиладиган ташкилотнинг заррача иши бўлмади. Ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун биргина сайт раҳбари Нодирхўжа Юлдашевнинг елиб-югургани қолди, холос.

Биз ЎФФ ва ПФЛ ҳам хайрияда иштирок этиши керак эди деб айта олмаймиз. Чунки бу иш савоб учун қилинди ва унда бировни мажбурлаш керак эмас. Биз шунчаки қанийди бош ташкилотдан ҳам кимдир келса-ю, биздан бирор ёрдам керакми деган маънода қилаётган ишларимиз билан қизиқса деган хаёлда эдик. Лекин ЎФФ фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалоловни инобатга олмаганда ЎФФдан ҳам, ПФЛдан ҳам кечаги тадбирга ҳеч ким келмади.

Бу ҳақда Нодирга айтганимда, “Кубок финалидан кейинги тақдирлаш қандай ўтганини кўрдингиз-у, улардан яна нима кутиш мумкин?” каби жавобни олдим. Ҳа, тўғри, улардан бошқа ниманиям кутиш мумкин? Қизиқ, битта сайт хайрия акцияси ўтказаман деб бутун ўзбек футболи жамоатчилигини ўзига қаратиш пайида бўлса-ю, футболнинг бош ташкилоти “Ўзи нима қиляпсизлар? Биздан қандайдир ёрдам керакми?” деб икки оғиз қизиқмасдан, лоқайд ва беэътибор қолаверса! Шахсан бу менга жуда қаттиқ таъсир қилди.

Х.Холиқов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика