RU

Последние новости

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

ЎФФ президенти Умид Ахмаджонов Қўқонга ташриф буюрди Новости

ЎФФ президенти Умид Ахмаджонов Қўқонга ташриф буюрди

Фарғона вилояти футбол федерацияси фаолияти билан танишиш мақсадида Фарғонага ташриф буюрган Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Ахмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ куннинг иккинчи ярмида Қўқон шаҳрига етиб келди.

ЎФФ президенти Қўқондаги “Марказий”  стадионда бўлиб, бу ерда давом этаётган реконструкция ишлари билан батафсил танишди. Жамоа раҳбарлари билан бўлган суҳбатда Умид Ахмаджонов  стадионларда футболчилар, матбуот ходимлари, юқори мартабали меҳмонлар ва мухлисларга яратиладиган шароитларни максимал даражада юқори сифатга олиб келиш энг биринчи вазифа бўлиши лозимлигини таъкидлади. 

“ Қўқон ўзбек  футболининг ватани, биз бу шахарда футболимизнинг кўплаб юбилейларини нишонлаймиз. Бу йил “Марказий” стадион кўриниши гўзал бўлиши лозим, чунки биз бу ерда ўзбек футболининг 105 йиллигини байрам қилмоқчимиз. Бунинг учун федерация ҳам қараб турмайди. Биз сизларга қўлимиздан келган барча ёрдамни берамиз“, деди Умид Ахмаджонов.

ЎФФ президенти “Марказий”  стадионнинг реконструкция режаси билан танишгач, ўзининг қимматли тавсия ва маслаҳатларини берди.

Умид  Аҳмаджонов бир гуруҳ футбол мухлислари билан ҳам учрашди. Жамоамизнинг содиқ мухлислари ЎФФ президентига , мухлислар клубининг футболкасини эсдалик сифатида топширишди. 

“Қўқонда футболни жуда хам яхши кўришларини биламиз. Қўқонлик мухлислар бу борада республикамизда барчага ўрнак бўлмоқдалар. Сизлар жамоанигизни янада чиройли тарзда қўллаб турсаларинг , футболчилар ҳам албатта сизларни хурсанд қилишади. Биз эса мухлислар учун барча қулайликларни яратишга ҳаракат қиламиз ”-деди ЎФФ президенти.

Ўз навбатида мухлислар ҳам ЎФФ президентигафутболимиздаги ислоҳотлар, мухлисларга яратилаётган қулайликлар ва уларни  ўйлаб ўйинлар вақтини кечки соат 18-00дан кейин бошлаш ҳақида чиқарилган қарордан миннатдор эканликларини баён этдилар.

ЎФФ прездентига ҳамроҳ бўлган ПФЛ раҳбари Омон Ғофуровва ишчи гуруҳ Учкўприк туманидаги стадион билан хам танишдилар. Бу стадионда “Қўқон-1912”нинг аёллар жамоаси тўп сурадиган бўлди.  Мутахассислар стадионда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни белгилаб бердилар.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика