RU

Последние новости

13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  0 12:18ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати  5 11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  2 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  5 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  2 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  7 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  10 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  2 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  6 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  3

ЎФФ Президенти Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан учрашди Новости

ЎФФ Президенти Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан учрашди

ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов бугун Чиғатойдаги ўқув-машғуот базасида Таиланд мамлакатида ташкил этиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига cафарга отланаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари ва мураббийлар штаби билан учрашди.
Учрашув чоғида ЎФФ Президенти терма жамоа аъзоларига омад тилади ва терма жамоамизнинг Осиё чемпионатида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишларига тилак билдирди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президентига кўра, айнан Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари миллат футболининг келажагидир.

ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг Осиё Чемпионатида муносиб иштирок этишига тилак билдирди ва бу борада ЎФФ раҳбарияти терма жамоа аъоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Учрашувда шунингдек, терма жамоа футболчиларининг оила аъзолари ва яқинлари иштирок этишди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Осиё Чемпионати олдидан ўзининг якуний йиғинини ўтказиш учун 24 август куни Малайзияга жўнаб кетади. Мазкур йиғин давомида эса, 26 ва 28 август кунлари Малайзия U-16 ўсмирлар термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Малайзиядаги йиғин якунига етгач, терма жамоа Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун у ердан тўғри Таиландга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Непал, Кувайт ва КХДР ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика