RU

Последние новости

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

ЎФФ йилнинг энг яхшиларини тақдирлади Новости

ЎФФ йилнинг энг яхшиларини тақдирлади

23 декабрь, душанба куни «Зарафшон» кино-концерт залида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг йил якунларига ва 2013 йил лауреатларини тақдирлашига бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбир давомида 2013 йили ўз ёш тоифасида Тукрия ва БАА давлатларида ташкил этилган жаҳон чемпионати баҳсларида чиройли ва муваффақиятли ўйин кўрсатган Ўзбекистон U-20 ёшлар ва Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Жумладан, ҳар иккала терма жамоа мураббийлари, мос равишда, Аҳмаджон Мусаев ва Дилшод Нуралиев «Chevrolet Malibu» русумидаги автомобиллар билан тақдирланишди.

Йил якунларига бағишланган маросимда тўққиз номинация бўйича энг яхшилар аниқланиб, совринлар топширилди. Жумладан, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасининг бир йўла уч нафар футболчиси - Акобир Тўраев, Жамшид Болтабоев ва Иззатилла Абдуллаевлар «Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси» йўналишида ғолиб деб топилди. Ўз навбатида, уларнинг устози – Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев «Йилнинг футбол бўйича энг яхши болалар мураббийи» номинациясида ғолиб деб топилди.

«Fair Play – Ҳалол ўйин» номинациясида Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ғолиб чиқди. Жамоа футболчилари мавсум давомида ҳакамлар томонидан 45 марта огоҳлантирилган бўлса-да, бироқ ҳакамлар ушбу жамоа футболчиларига бирор марта қизил карточка кўрсатишмади. Футболчиларни огоҳлантириш ва майдондан четлатиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли шахслар – футбол ҳакамлари орасида эса кетма-кет саккизинчи марта Равшан Эрматов «Йилнинг энг яхши ҳаками» деб топилди.

Жорий йилда «Энг яхши матбуот хизмати» номинацияси бўйича ҳам тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу йўналиш ғолиби мавсум давомида ЎзПФЛ байроғи остида ташкил этилган ўйинлардан ҳисоботларни ўз вақтида ва тўлиқ кўринишда ташкилот матбуот хизматига жўнатиб турган клубларга топширилган. Шундай қилиб, 2013 йилда бу борада «Насаф» футбол клуби матбуот хизматига тенг келадигани топилмади.

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби украиналик ҳужумчиси Александр Пишур 19та гол билан мавсум тўпурарига айланди ва ўз-ўзидан, Ўзбекистон Чемпионати-2013нинг «энг яхши тўпурари» совринини қўлга киритди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов ОАВ ҳодимлари ўртасида ўтказилган сўров натижалари якунига кўра Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги «энг яхши футболчиси» деб топилган бўлса, Ўзбекистон Миллий Чемпионати бронза медали соҳиби ва Ўзбекистон Кубоги финалчиси Қаршининг «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев йилнинг «энг яхши мураббийи» деб топилди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика