RU

Последние новости

00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  6 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  31 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  7 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  19 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5

ЎФАда Суперлига якунлари бўйича клублар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди Новости

ЎФАда Суперлига якунлари бўйича клублар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мажлислар залида ЎФА Президенти Абдусалом Азизов раислигида 2021 йилги мавсум якунлари ва кейинги йилги мавсум режаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда миллий чемпионатимизда тўп сураётган клубларнинг бош мураббийлари, жисмоний тайёргарлик ва илмий-методик таҳлил бўйича мутахассислари иштирок этишди. ЎФА раҳбари футболчиларнинг бетартиб трансферлар натижасида доимий клубларни алмаштириши, бунда ўсиш ва юқори натижа қайд этиш асосий мақсад бўлмаётганлигини танқид остига олди. Масъулларга кейинги мавсумдан трансферлар жараёнини қаттиқ назорат остига олиниш топшириғи берилди. Шунингдек легионерларни олиб келишда уларнинг даражаси ва савиясига алоҳида эътибор қаратилиши кераклиги таъкидланди.

Суперлиганинг сўнги ўйинлари муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтганлиги, кучли учлик учун кечган рақобат охирги тургача сақланиб қолганлиги, адолат принципларига риоя этиш йўлида барча ҳаракатлар амалга оширилгани таъкидланди. Абдусалом Азизов кейинги мавсумда иштирок этадиган клублар сони ўзгартирилмаслиги, барча режалар регламент асосида ташкил этилишини маълум қилди. Янги мавсумдан бошлаб клублар учун бир қатор стандартлар жорий этилиши, хусусан, футболчилар учун жисмоний тайёргарликнинг минимал даражаси талаблари белгиланиши ва майдонлар ҳолати қатъий назорат остига олинишини айтди. 

Клуб академиялари ва аёллар футболини ривожлантиришга ҳам тизимли ва сифатли ёндашиш талаби қўйилди.

Клублар томонидан сарфланаётган маблағларни айнан футбол инфратузилмасини босқичма босқич ривожлантириш учун мақсадли йўналтириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. 

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов юқори даражадаги футболчилар етиштиришда муҳим бўлган жиҳатлар, хусусан спорт тиббиёти, витаминизация нутрициология, замонавий спорт технологияларидан самарали фойдаланиш ва бу йўлда мутахассисларни тайёрлаш, мураббийлар таълими масалаларида таклиф ва тавсиялар берди.

Кун тартибидаги масалалардан Ўзбекистон чемпионати-2022 мусобақалари регламентига Суперлига ўйинчиларининг жисмоний тайёргарлигига минимал талабларни жорий этиш мавзуси муҳокама қилинди. Бу ўз навбатида натижа ва кўрсаткичларга ижобий таъсир қилиши, бундай таҳлил замонавий футбол талаби экани эътироф этилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес ҳам сўз олиб, футбол спорт турлари ичида энг кўп энергия талаб қилиши, шу сабабли футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш биринчи галдаги вазифа эканлигини айтди. Футболчиларга бериладиган юкламаларни доимий равишда назорат остида ушлаш, бу борада клубларда жисмоний тайёргарлик бўйича тажриба эга мутахассислар фаолият юритишини ташкил этиш кераклигини қўшимча қилди. 

Шунингдек, йиғилишда Суперлига мураббийлари бир қатор муаммоли вазиятларга ўз таклифларини билдириб ўтишди. ЎФА раҳбарияти ушбу муаммолар ечимида жамоаларга ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика