RU

Последние новости

16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  0 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  6 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   242 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  4 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  20 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  5 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  6 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  45

ЎФА томонидан пойтахтимиздаги 431-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида байрам тадбири ўтказилди Новости

ЎФА томонидан пойтахтимиздаги 431-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида байрам тадбири ўтказилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан пойтахтимиздаги Учтепа туманида жойлашган 431-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди.

Мазкур муассасада руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълим олишади.

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил қилинган мусиқий спорт байрами тадбирида ЎФА Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ташкил бўлими бошлиғи Фазлиддин Ҳожимуҳамедов ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов иштирок этишди.  

Одил Аҳмедов болалар билан турли футбол машқлари ва қизиқарли конкурслар ўтказиб, болажонларга қувонч улашди.

Тадбир давомида муассаса тарбияланувчиларига Ўзбекистон футбол ассоциациясининг совғалари топширилди.

Ўз ўрнида 431-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси мудираси Мусаева Дилноза Мирзохидовна Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдириб, келгусида яна шундай тадбирларда қатнашишга таклиф қилди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика