RU

Последние новости

22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  12 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  3 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  31 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  62 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

ЎФА раҳбарияти “Evima Football” компанияси вакиллари билан учрашди Новости

ЎФА раҳбарияти “Evima Football” компанияси вакиллари билан учрашди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва “Evima Football” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

"Маълумки, мазкур компания аёллар спорти бўйича турли хил тадбирлар ўтказиш бўйича дунёда ўз ўрнига эга. “Evima Football” Болгария ва Туркияда футбол турнирлари ва йиғинлар ташкил этишга ихтисослашган.

Бугунги учрашувда компания раҳбари Евгений Маринов ва аёллар бўлими бошлиғи Анастасия Журавлёва иштирок этди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов аёллар футболининг жаҳон спортида тутган ўрни катта эканини таъкидлаб, мамлакатимизда ҳам хотин-қизларни спортга, хусусан, футболга жалб этиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилаётганини қайд этди. Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг олдига улкан мақсад ва вазифалар қўйилганлиги, бу борада жамоага япониялик мураббийлар жалб этилаётгани борасида маълумот берди.

Шунингдек, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов барча терма жамоаларимиз қатори аёллар жамоамиз ҳам халқаро мусобақаларда кўпроқ иштирок этиши кераклигини, бу футболчилар учун катта тажриба беришини таъкидлади. 

Ўз ўрнида “Evima Football” вакиллари Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари орасида ушбу йўналишга катта ўсишга эришаётганини эътироф этишди. Аёллар футболи турнирларини ташкил этиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканлигини билдиришди.

Учрашувда томонлар келажакда истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини таъкидладилар", – дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика