RU

Последние новости

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  154 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  2 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  35 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

ЎФА Қашқадарё футбол академиясини "Пахтакор"га, Сирдарёдагисини "Металлург"га беряпти Новости

ЎФА Қашқадарё футбол академиясини "Пахтакор"га, Сирдарёдагисини "Металлург"га беряпти

Маълумки, шу йилнинг ёз ойларидан бошлаб ҳар бир вилоят марказида ЎФА академиялари фаолият олиб бормоқда.

Бизга маълум бўлишича, ушбу академиялар давлат бюджети томонидан молиялаштирилади. Лекин тез орада барча 14та академия Суперлига ва Пролиганинг айрим клубларига бириктирилиши мумкин. Бунга сабаб сифатида баъзи клубларнинг ўз академияси йўқлиги айтилмоқда.

Лекин қизиғи шундаки, агар бу борада тегишли қарор қабул қилинса, Қашқадарё футбол академиясини бундан буён "Пахтакор" оталиққа олади. Чунки "Насаф" билан "Машъал"нинг ўз академияси бор. Шунингдек, "Шўртан" жамоаси қошида ҳам футбол мактаби фаолият юритяпти ва барча шароитларга эга.

2019 йилдан бошлаб турли ҳудудларда жойлашган 14та академия қуйидаги клублар ихтиёрига ўтиши кутиляпти.

Тошкент шаҳар футбол академияси - "Локомотив"
Тошкент вилояти футбол академияси - АГМК
Наманган футбол академияси - "Навбаҳор"
Фарғона футбол академияси - "Қўқон-1912"
Андижон футбол академияси - "Андижон"
Сирдарё футбол академияси - "Металлург"
Жиззах футбол академияси - "Сўғдиёна"
Самарқанд футбол академияси - "Динамо"
Қашқадарё футбол академияси - "Пахтакор"
Сурхондарё футбол академияси - "Сурхон"
Бухоро футбол академияси - "Бухоро"
Навоий футбол академияси - "Қизилқум"
Хоразм футбол академияси - "Хоразм"
Қорақалпоғистон Республикаси футбол академияси - "Орол"

Демак, бу иш амалга ошса айтиб ўтганимиздек, Қарши шаҳридаги вилоят футбол академияси "Пахтакор", Сирдарёдаги академия эса "Металлург" қарамоғига ўтади. Бу кейинчалик қандай фойда бериши мумкинлиги тўғрисида яқин орада каттароқ мақола қилишга ҳаракат қиламиз.

Х.Холиқов

Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика