RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

ЎФА қачон тўғри, аниқ ва профессионал ишлайди? Новости

ЎФА қачон тўғри, аниқ ва профессионал ишлайди?

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 22 августдан буён Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Биз имкон қадар мухлисларга, ўқувчиларимизга терма жамоамиз лагеридаги янгиликлар, хабарлар ва машғулот тафсилотларини етказишга ҳаракат қиляпмиз.

Деярли ҳар куни машғулотларга борилмоқда, имкон қадар расмлар, видео лавҳа орқали репортажлар тайёрланмоқда. Баъзида машғулотлар қаерда бўлаётганидан хабар топяпмиз, баъзида эса жойлар ўзгариб қолмоқда. ЎФА матбуот хизмати эса МТЖнинг тайёргарлик жадвалини эълон қилгани йўқ. Ёки кунлик хабар ҳам бериб бормаяпти. Авваллари Санжар Ризаев МТЖнинг ҳар кунлик машғулоти ҳақида батафсил маълумот берарди. Қаерда бўлади, қачон ва нечида. Машғулот қайси пайт ОАВ учун очиқ ёки шунга ўхшаш ҳолатлар ҳақида батафсил ахборотга эга бўлардик.

Мухлислар одатда терма жамоамиз машғулотлари пайтида футболчилар, мураббийларнинг фикрлари билан қизиқишади. Миржалол Қосимов даврида терма жамоамиз машғулотлари ОАВ учун тўлиқ очиқ бўлган. Ҳеч ким ҳайдалмаган. Бабаян бош мураббийлик пайтида Санжар Ризаев (ЎФФнинг собиқ матбуот котиби) ОАВ ҳуқуқларини инобатга олган ҳолда журналистларга ишлаш учун шароит яратиб берган. Дастлабки 15 дақиқалик ОАВ учун очиқ машғулотдан сўнг журналистлар ҳар куни 3-4 нафар футболчилардан блиц-интервьюлар олиш имкониятига эга бўлишарди. МТЖнинг ОАВ учун дастлабки 15 дақиқалик очиқ машғулотдан сўнг ҳеч қачон журналистлар аввалги ЎФФ матбуот хизмати ёки ПФЛ (аслида ПФЛ ташкилоти МТЖ ишига аралашмаган, чунки ҳаққи бўлмаган) ходимлари томонидан ҳайдалмаган.



Биз ижодий гуруҳимиз билан 31 август куни МТЖ одатдагидек "Жар"даги захира майдонида машғулот ўтказса керак, деб йўл олдик. Борсак, у ерда МТЖ шуғулланмаётган экан. Қоровул амаки эса МТЖга дам берилган, бугун бу ерда машғулот бўлмайди дедилар. Хўп деб ортга қайтдик. Масалан, ўшанда ЎФА матбуот хизмати МТЖнинг машғулот жадвали ҳақида ОАВга тўлиқ маълумот бериб турганида овора бўлиб машғулотга бормасдик. Ёки байрам куни, яъни 1 сентябрь куни ҳам МТЖ машғулотини ўтказиб юбормайлик, янгиликлар бўлса мухлисларга етказайлик, деган маънода МТЖ машғулот ўтказадиган "Жар" томон отландик. Борсак, байрам куни Купер футболчиларга қисқа таътил бергани маълум бўлди. Яна ортга қуруқ қўл билан қайтишга мажбур бўлдик. Кейинги куни, яъни якшанбада ҳам фотосуратчимиз билан биргаликда белгиланган вақтда "Жар"га келдик. Ҳеч ким йўқ. Бугун МТЖ машғулотга киришганини билардик, аммо аниқ маълумотни қаердан олишни билмадик. Тахминан "ТТМИ" стадиони тарафга кетдик. "ТТМИ"га борганимизга сабаб, икки кун аввал МТЖ ўша ерда машғулот ўтказгани ҳақида эшитгандик. Бугун ҳам балки ўша ерда машғулот ўтказаётгандир, деган тахмин билан бордик.  Аммо у ерда эндигина "Локомотив" машғулоти тугаган экан. Кейин эса яна бир вариант сифатида "Пахтакор"ни стадионига келдик. Қарасак, МТЖ "Пахтакор"да шуғулланмоқда. Машғулот тугаш палласига келишимизга қарамасдан Отабек Шукуровни МТЖ лагерига қўшилганидан хабар топдик ва буни мухлисларга етказдик.

Кеча ҳам МТЖ машғулотини кузатиш мақсадида "Жар"га бордик. Дастлабки 15 дақиқалик тасвирга олиш ишларидан кейин ПФЛ ходими биздан чиқиб кетишни сўради. Биз эса ўз навбатида бугунги машғулот, умуман машғулотлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши ҳақида ЎФАда ҳеч қандай хабар чиқмаганини айтдик. Чунки шунча йўл юриб, ишлаш учун келган журналистларга бундай муносабат қилишлари очиғи ажаблантирди. Албатта, машғулотни қандай ўтиши ва қай тартибда бўлишини бош мураббий ҳал қилади. ЎФА матбуот котиби Ёқубжон Бобожонов Эктор Купер машғулотлар журналистлар учун фақатгина 15 дақиқа очиқ бўлишини истаётганини айтди. Аммо шу нарсани, яъни машғулотлар жадвалини профессионал равишда ҳар кунлик ёки режа бўйича жадвални эълон қилиб қўйилса, олам гулистон. Бу каби тушунмовчилик ёки саргардонлик бўлмайди.

Шунингдек, Эктор Купер йиғинга кириш чоғида ЎФА матбуот хизматига кичик интервью берди. Лекин ЎФА матбуот хизмати негадир Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани ташкил қилмади. Ҳа, эртага катта эҳтимол Сурия билан ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиши мумкин. Аммо у матбуот анжумани Сурияга қарши учрашувдан олдин ташкил қилинадиган анжуман. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи йиғинга киришидан олдин нимани истаётгани, йиғинда нималарга урғу берилиши ёки таркибни қай тариқа аниқлаганига тушунтириш бериб ўтса мақсадга мувофиқ бўларди. Масалан, Германия терма жамоаси йиғинга киришишидан аввал Йоахим Лёв ва ГФИ менежери иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Роппа-роса 2 соатдан кўп давом этган матбуот анжуманида Лёв ЖЧдаги муваффақиятсизлик, мураббий сифатида йўл қўйган хатолари, келажак режалари, йиғиндан кўзланган мақсад ва таркибни қайси тамойилларга асосан танлаганига изоҳ ва тушунтириш берди. Ўйинларини таҳлил қилиб, таҳлилий ахборот ҳам журналистларга тақдим этилди. Журналистлар орқали мухлисларга етказилди. Бу ҳам ЎФАга шунчаки тавсия ва тайёр қўлланма аслида. Нега бизда ЎФА Купер иштирокида матбуот анжумани ташкил қилиб бермади? Янги келган пайтидаги матбуот анжуманини назарда тутмадим. Чунки у матбуот анжуманида Купер билан етарлича савол-жавоб қилишнинг имкони йўқ эди. Одатда терма жамоалар йиғинга киришишдан аввал ва кейин журналистлар билан мулоқот қилишади. Бу ФИФА регламенти ёки қоидасида ёзилмаган. Терма жамоа халқники ва миллионлаб мухлислар терма жамоанинг ҳар бир қадами ва тақдири билан жуда қизиқишади, қайғуришади.

Мухлислар Эктор Купер ва терма жамоамиз футболчиларидан интервью олишни сўрашади. Аммо бизнинг қанчадан-қанча уринишларимиз ҳозирча зое кетди. Эктор Купер интервью беришга ЎФАни рухсати кераклигини айтаётган бўлса, ЎФА матбуот хизмати Купер интервью беришни истамаётганини таъкидлади. Барча саволларга Сурияга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида жавоб беришини айтди.



ЎФА матбуот хизмати кеча футболчилар билан интервью ташкил қилиб беришга розилик билдирганди. Аммо келишилганидек кундузи телефон қилиб боғланишимиз керак эди. Аммо ҳозирча ЎФА матбуот котиби Ёқубжон Бобожонов билан боғланишнинг имкони бўлмади.

ЎФА матбуот хизмати журналистларга етарлича шароит ёки маълумот бермаяпти. Машғулотлардан кейин футболчилардан фикр олиш учун микст-зона ҳам ташкил қилинмаган. Ҳеч бўлмаса МТЖнинг машғулотлар жадвалини эълон қилиб бориш қийин юмуш эмас, назаримизда.

Деярли барча қитъада ишлаган тажрибали Эктор Куперни интервьюлардан қочаётгани ғалати. Айниқса интервью беришга ЎФА рухсати кераклигини айтгани кутилмаган ҳолат. Ҳеч бир мураббий интервью беришдан аввал кимдандир рухсат олганини кўрганим, эшитганим ёки ўқиганим йўқ. Хоҳ клубда бўлсин, хоҳ терма жамоада. Аксинча, футболчиларга интервью беришни тақиқлаб қўйиш ваколати мураббийларда мавжуд.

Эктор Купер журналистлар билан мулоқотдан қочадиган мутахассисга ўхшамайди лекин.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика