RU

Последние новости

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  38 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Эрон нашри ОФК президентлиги номзодига атаб мақола эълон қилди Новости

Эрон нашри ОФК президентлиги номзодига атаб мақола эълон қилди

Теги :  ОФКРумайсий
Генерал-майор Муҳаммад Ҳалфан Ал Румайсий, Абу Даби полициясининг шеф-командири ва БААнинг спорт бўйича бош бошқармалари раиси, ОФК президентлигига номзод, Осиё футболи учун сепаратистлик ғоялари билан таҳдид бўлиши иддао қилинмоқда.

Бу ҳақида Эроннинг mashreghnews.ir сайти хабар қилмоқда. 6 апрел куни ОФК президентлигига сайловлар бўлиб ўтади. Бу қитъа футболидаги энг катта воқеа саналади. Бу воқеалар, айниқса, Эрон билан боғиқ масалалар учун ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Зеро, уччала номзод ҳам бу йил президентлик учун кураш олиб боришини эълон қилди.

Биринчиси, амалдаги президент Шайх Салмон, иккинчиси қатарлик Сауд ал Муҳаннадий, учинчиси ва ҳозирда жуда кўп муҳокама ва мунозараларга сабаб бўлаётган Генерал Муҳаммад Халфан ал Румайсийдир.

Эрондаги янгиликлар агентликларининг жар солишича, агарда ОФК президентлик курсисини Румайсий эгалласа, қуйидагилар рўй бериши мумкин:

- Барча масалаларга ҳарбий-сиёсий ҳамда нореалликка асослган ёндашув. У ўз вақтида Абу Даби полициясининг бошлиғи бўлган. У спортдан кўра ҳарбий ва сиёсий ишларда раҳбарлик лавозимларида ишлаганлиги учун ҳам ҳарбий-сиёсий соҳани яхши тушунади. 

- Ал-Румайсий Абу Даби бир неча кун аввал бўлиб ўтган ўзининг биринчи матбуот анжуанида муҳбирларга ранг-баранг ваъдалар берди. Биринчиси, Осиё футболи тараққиётига 320 миллионлик инвестиция киритиш истаги. Эрон нашрларининг ёзишича, бу жуда катта маблағ ва амалга оширилиши қийин бўлган ишдир.

- Сайлов дастурида креативлиликнинг йўқлиги ва ФИФА президенти Жанни Инфантинодан бу борада нусха олинганлигидан ташқари, Осиё футболи тараққиётига миллионлаб долларларнинг киритилиши ҳақида гап боради. Масалан, Осиёда аёллар футболини кўтариш каби бир қатор ваъдалар ҳайратланарли даражада Инфантинонинг сайловолди дастурида ҳам келтирилган ва деярли дастур кўчириб олинган.

- Ал Румайсий Эрон ва қолаверса Осиё футболига сепаратистик ғоялари билан таҳдид солиши мумкин, агарда у ОФКда иш бошласа. Чунки, у Эрон билан боғлиқ масалаларга доим араб мамлакатлари билан биргаликда курашиш кераклигини уқтириб келган. Масалан, у ҳатто, Эрондаги Осиё чемпионлар лигасига келишдан ҳам бош тортган. Лекин, ОФК Румайсийнинг талаблари ҳамда иддаоларига қулоқ солмаган ва БАА клубарига Теҳронда ўйнашга буйруқ берган. 

Мана шундай жиҳатлари учун ҳам ҳозирда Эрон Румайсийнинг ҳокимият тепасига келишини истамаяпти. Бошқа сўз билан айтганда БАА ва Қатар ўртасига ўхшаш можаро футболга қандай зарар келтираётган бўлса, Румайсийнинг келиши билан ушбу можарога ўхшаш янги муаммо пайдо бўлиши мумкин, деб ёзади Эрон нашрлари.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика