ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди
25 фев 16:07
Новости
ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди
ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита қишки трансфер ойнаси ёпилишига 22 соат вақт қолганида "Навбаҳор" футбол клубига қўйилган янги футболчиларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиш бўйича тақиқни олиб ташлади.
Расмий хатда баён қилинишича, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов мавжуд қарздорликни 1-июлгача тўлиқ бартараф этиш юзасидан кафолат берган. Қўмита эса қарздорлик 24 апрелгача бартараф этилишини таъкидлаган.
Маълумот учун, ОФК клубларни лицензиялаш жараёнининг асосий мезони қарздорликни ўз вақтида бартараф этиш ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, "Навбаҳор" қарздорликни 1 июль ёки 24 апрель санасида эмас, балки 29 мартга қадар бартараф этиши лозим. Акс ҳолда клуб ОФК лицензиясини қўлга кирита олмайди. Лига эса ЎФА қўмитасининг қарори асосида "Навбаҳор" клубига MyLeague платформасини очиб беради.
Похожие новости
21:55
Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди" 3
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии