RU

Последние новости

14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  11 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  9 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  32 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  10 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2

ЎФА бугунги ўйинларда ҳакамлар хатосиз ишлаганини маълум қилди Новости

ЎФА бугунги ўйинларда ҳакамлар хатосиз ишлаганини маълум қилди

Теги :  Суперлига
ЎФА матбуот хизмати Суперлиганинг 7-тури доирасида 6 май куни бўлиб ўтган ўйинларда ҳакамлар натижага таъсир қилувчи жиддий хатолар қилмаганини маълум қилди.

"Coca-Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган учрашувлардаги айрим вазиятларга ЎзФҲМ мутахассислари изоҳ беришди.

Хусусан, “Навбаҳор” — “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 39-дақиқасида мезбонлар футболчиси рақиб жарима майдончасига кириб келганда тўпга биринчи бўлди ва ҳимоячи уни аввал чап оёғи билан олд томондан, сўнг ўнг оёғи билан рақиб тиззасининг ортига контакт содир қилди. Ушбу вазиятда ҳакам 11 метрлик белгини кўрсатди. Мутахассислар фикрига кўра бу қарор тўғри бўлди.

Мазкур ўйиннинг 75-дақиқасида ҳаводан келган тўп “Бунёдкор” футболчисининг аввал елкасига, сўнг қўлига тегиб майдонни тарк этди. Тезкор динамикада бош ҳакам учун бу вазиятни кўриш мураккаб бўлгани сабаб, ҳолатни ВАР ҳакамлари кўриб чиқишди. Эҳтимолий пеналти учун ҳакам махсус мониторга таклиф қилинди. Вазиятни такрорий лавҳалар орқали кўрилгач, тўп аввал футболчининг елкасига, кейин эса қўлига теккани, қўл табиий ҳолатида эмаслиги сабаб пеналти белгилашга қарор қилди. Мутахассислар фикрига кўра ҳакам қарори тўғри бўлди.

Учрашувнинг 90+3 — дақиқасида “Бунёдкор” вакиллари бурчакдан тўпни ўйинга киритган вақтда жарима майдончаси ичида футболчилар йиқилди. Ҳакам бу вазиятда ҳимоячи ва ҳужумчи бир-бирини ушлаган деган қарорга келиб, ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. ВАР ҳакамлари ҳам ҳолатни кўриб чиққач бош ҳакам қарорини маъқулладилар. Мутахассислар фикрига кўра ушбу вазиятда ҳам ҳакамлар қарори тўғри бўлди.

Шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтган “Сурхон” — “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида кечган баҳснинг 82-дақиқасида қўқонлик футболчи рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам аввалига 11 метрлик нуқтани кўрсатди, бироқ ёрдамчи ҳакам уни ёнига чақириб, ҳолатни ўзи кўрган нуқтадан тушунтирди ва пеналтини бекор қилишни тавсия қилди. Ёрдамчи ҳакам кўрсатмасига кўра белгиланган пеналти бекор қилинди.

Вазият мутахассислар томонидан такрорий лавҳаларда кўриб чиқилгач, “Сурхон” футболчиси тўпга ўйнагани ва унинг оёғига ҳужумчи келиб урилгани кўрилди. Мутахассислар фикрича, бош ҳакамнинг эгаллаган позицияси унчалик ҳам яхши бўлмагани учун унга бу вазият пенальтидек кўринган бўлиши мумкин. Бу вазиятда ёрдамчи ҳакамнинг тавсияси тўғри бўлган ва якуний қарор тўғри чиқарилган.

Эслатма ўрнида шуни қайд этиш жоиз, учрашув давомида бош ҳакамнинг қарорига унинг ёрдамчилари ёки ВАР ҳакамлари ўзларининг тавсияларини бериш имкониятига эгалар", - деб ёзилади баёнотда.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика