RU

Последние новости

22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  3 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  8 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

ЎФА англиялик мутахассислар билан футбол маҳорат мактаблари фаолиятига оид учрашув ўтказди Новости

ЎФА англиялик мутахассислар билан футбол маҳорат мактаблари фаолиятига оид учрашув ўтказди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистондаги биринчи инглиз футбол академияси ҳисобланган “Brooke House College Football Academy” мутахассислари билан учрашди.

"Инглиз футбол академияси вакиллари халқаро талаб ва стандартлар асосида юртимизда ёш футболчиларни тайёрлашда Англия тизимини амалга тадбиқ этиш, ўқув-машқ жараёнларини самарали ташкиллаштириш ва мусобақаларни ўтказиш бўйича фаолият олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди.

Англиялик мутахассислар Ўзбекистондаги футбол маҳорат мактабларини янги босқичга кўтариш, юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш тизимини янада ривожлантириш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Шунингдек, 2021-2022 ўқув йили аввалида Ўзбекистондаги барча умумтаълим, спорт ва футбол маҳорат мактабларида футболга қизиқувчи ёш ўқувчилар ўртасида селекция ишларини амалга ошириш, турли хил футбол фестивалларини биргаликда ташкиллаштириш каби масалалар муҳокама этилди.

Равшан Эрматов англиялик мутахассисларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси билдирилган таклифлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини билдирди", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика