RU

Последние новости

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  1 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  21 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  39 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

ЎФА: 2018 йил Осиё чемпиони бўлган Ҳусниддин Ғофуров аслида 1995 йилда туғилган ва ҳақиқий исми Анваржон экан Новости

ЎФА: 2018 йил Осиё чемпиони бўлган Ҳусниддин Ғофуров аслида 1995 йилда туғилган ва ҳақиқий исми Анваржон экан

Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғли иши бўйича қарор чиқарди.

Ўзбекистон футболчилари уюшмасининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасига юборган хатига мувофиқ футболчи – Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлининг ҳақиқий шахсий маълумотлари ва исм-фамилияси бўйича ҳужжатларни расмийлаштирилиши билан боғлиқ масала кўриб чиқилган.

Қўмита йиғилишида футболчи Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлининг вакили сифатида Ўзбекистон футболчилари уюшмаси раиси К.Мурзоев футболчи ҳақиқатда ҳам бундан бир неча йиллар аввал, айрим ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ўзининг маълумотларини, аниқроғи паспортдаги исми ва фамилиясини укаси – Ғофуров Ҳусниддин Хусанбой ўғли номига расмийлаштиргани ва айнан ушбу исм ва фамилия остида фаолиятини давом эттирганини таъкидлаб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят Бувайда туман судининг 2020 йил 3 март кунидаги ҳукмига кўра Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлини укаси Ғофуров Ҳусниддин Хусанбой ўғли билан бир-бирларининг шахсий маълумотлари ва исм-фамилияларини алмаштирган ҳолда расмийлаштирилган фуқаролик паспортлари белгиланган тартибда йўқ қилиниб, уларнинг ҳақиқий шахсий маълумотлари ва исм-фамилиялари бўйича фуқаролик паспортлари расмийлаштирилиши таъминланган.

Қўмита ушбу вазиятни ўрганиш давомида, футболчи ҳақиқатда ҳам бунга ўзи истамаган ҳолда ўша вақт фаолиятини бошлаган мураббийлари ва ота-онаси қистови билан розилик берган деган хулосага келди.

Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси футболчини ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ҳужжатларини укасининг шахсий маълумотлари асосида расмийлаштиргани, бу вазиятдан чиқиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилаётгани, унинг футболдаги иқтидор ва қобилиятини инобатга олган ҳолда унинг ўзига тегишли шахсий маълумотлари асосида расмийлаштирилган меҳнат шартномаси ва бошқа ҳужжатларини Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказишга рухсат беришни ҳамда Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлига жарима интизомий жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқишни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасига ҳавола этишни лозим топди.

Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлига унинг ҳақиқий шахсий маълумотлари ва исм-фамилияси асосида расмийлаштирилган фуқаролик паспорти бўйича имзоланган меҳнат шартномаси ва бошқа ҳужжатларини Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказилишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шунингдек, мазкур қарор нусхаси Ғофуров Анваржон Ҳусанбой ўғлига нисбатан жарима интизомий жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасига тақдим этилиши белгиланди", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.  

Маълумот учун, Анваржон Ғофуров бу йил "Нефтчи" сафида 1995 йил сифатида рўйхатдан ўтган. Ушбу футболчи 2018 йил Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионатида 1997 йилги футболчи бўлиб иштирок этган ва якунда Осиё чемпиони бўлганди. 


Рейтинг: -56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика