RU

Последние новости

03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  59 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  4 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  13 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  8 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  2 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  6 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  41 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  1 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  3 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0

"Odil Junior" футболчиси Италияга боради Новости

"Odil Junior" футболчиси Италияга боради

Шу кунларда Италиянинг "Карпи" футбол академиясининг икки нафар мураббийи - Якопо Киарамони билан Адриано Чесарини иш юзасидан юртимизда меҳмон бўлиб туришибди.

Ташрифдан кўзланган мақсад, "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақасида "Odil Junior" футболчиларини кузатиш эди. Ҳар иккала мураббий "Миллий" стадион ҳудудидаги майдонда ўтказилган мусобақани диққат билан кузатиб боришди ва 2006-2007 йилда туғилган футболчилар турнири якунига етгач, "Odil Junior"нинг Италияга қайси футболчисини таклиф қилишларини айтишди.

Гап шундаки, "Odil Junior" ҳамда "Карпи" футбол академияси ўртасида бир йиллик меморандум имзоланган бўлиб, унга кўра ўтган йил "Odil Junior"нинг 2008 йилда туғилган футболчилари Италияга бориб бешта ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтишганди. Энди навбат итальянларнинг юртимизга келишларига етиб келди ва икки нафар мураббий 13 август куни Миландан Тошкент сари парвоз қилишди.

Ҳар иккала томон ўзаро имзолаган меморандум кўра, "Odil Junior" болалар футбол мактабининг икки нафар тарбияланувчиси йил сўнггида ёки кейинги йил бошида Италияга йўл олиши белгилаб қўйилган. Болакайлар "Карпи" футбол академиясига бориб ўз маҳоратларини ошириб қайтишади.

Якопо Киарамони билан Адриано Чесарини Тошкентда ўтказилган мусобақани кузатиб, "Odil Junior"нинг 2006 йилда туғилган тарбияланувчиси 4-рақамли ўйинчи Даниль Панфёровни "Карпи" футбол академияси раҳбариятига тавсия қилишларини маълум қилишди. Эртадан 2008 йилда туғилган футболчилар учун "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақаси старт олади. Шунингдек, бир ҳафта мобайнида машғулотлар ҳам ўтказилади. Ана шундан сўнг италиялик мураббийлар "Карпи"га кетадиган иккинчи ёш ўйинчини танлаб олишади.

Шуни айтиб ўтиш жоиз, Италияга бориб келадиган омадли икки нафар боланинг барча сарф-харажати "Tudor" савдо белгиси томонидан қопланади.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика