RU

Последние новости

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Одил Исабоев мураббийликка ўтди Новости

Одил Исабоев мураббийликка ўтди

Хабарингиз бор, 15 декабрдан “Металлург” жамоаси аъзолари янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида Чирчиқ шаҳрида йиғинни бошлади.
 Дастлабки ўқув-машғулот йиғинида ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя этишган футболчиларнинг барчаси жам бўлишди.

Таркибда баъзи жузъий ўзгаришлар бор. Жумладан, ҳимоячи Одил Исабоев футболчилик фаолиятини якунлади. Клуб раҳбариятининг таклифига биноан у эндиликда ёшлар таркибини шуғуллантирувчи мураббийлар сафида меҳнат қилиши кутиляпти. Шунингдек, Умид Тожимов ҳамда Жасур Бобоев йиғин ўтказаётган таркибда йўқ. Уларнинг бошқа жамоага ўтаётганлиги маълум бўлди. Ўз навбатида асосий таркиб йиғинида ёшлар жамоамизда фаолият юритаётган 4-5 нафар футболчи иштирок этишяпти. Улардан кимлар асосий таркибга лойиқ эканлиги кейинги йиғинларда маълум бўлади.

Бу ҳафта йиғинда қатнашаётган футболчиларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтишди. Уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати қониқарли ҳолатда. Кейинги ҳафтадан машғулотлар босими ошириб борилади ва жамоа ҳар куни икки маҳалдан машғулот ўтказишга киришади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика