Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"
08 июн 20:24
Новости
Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Одил Ҳамробеков МТЖнинг бугунги машғулотларида журналистлар саволларига жавоб берди.
"Тайёргарлик яхши кетмоқда. Ушбу босқичнинг охирги ўйинини ўз мухлисларимиз олдида чиройли ғалаба билан якунлашни мақсад қилганмиз. Кеча тикланиш машғулотларини ўтказдик. Бугун ва эртага майдонда тайёргарлик кўрамиз. Мухлисларга янада байрамона кайфият улашишга ҳаракат қиламиз.
Ҳиссиётлар ўзгача бўлиши аниқ. Шахсан мен, нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман. Қатарга қарши учрашувдан сўнг ўз мухлисларимиз кўз онгида барчасини нишонлаймиз ва ҳис қиламиз" - дея фикр билдирди Одил Ҳамробеков бугунги машғулотларда.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии