RU

Последние новости

02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  1 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  0 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  17 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  27 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14

Одил Аҳмедов Намангандаги боғчаларда болажонларга қувонч улашди Новости

Одил Аҳмедов Намангандаги боғчаларда болажонларга қувонч улашди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда ўзи туғилиб ўсган Наманган вилоятидаги №29 ва №9 боғчаларга ташриф буюрди.

1 июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ЎФА томонидан кўплаб тадбирлар режа қилинди. Аҳмедовни Хитойдаги кичик танаффусдан фойдаланиб ўз Ватанида бўлишидан унумли фойдаланган ҳолда болалар учун қувончли бўлган тадбирни ташкил этдик.

"Бола бошидан деб бежизга айтишмайди. Ҳозир боғчага келиб ёшлигимни эсладим. Болаларнинг қувончини кўриб беихтиёр қувонасан киши. Спортга уларни ёшлигидан қизиқтиришимиз керак деб ўйлайман. Ўйлашимча бу болажонлардан келажакда албатта яхши футболчилар чиқади ва Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп тепиш бахтига сазовор бўладилар", - дейди Одил Аҳмедов.

Аҳмедов яна 3 кун давомида Ўзбекистонда бўлади ва Кубок ўйинини ўтказиш учун Хитойга учиб кетади. Ундан аввал Тошкентда ҳам болалар кунига бағишлаб ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этади.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика