RU

Последние новости

16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  0 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  1 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  3 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  7 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  1 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  21 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  11

Одил Аҳмедов: "Краснодар" мен учун тўғри танлов бўлди" Новости

Одил Аҳмедов: "Краснодар" мен учун тўғри танлов бўлди"

Бугун "Краснодар" жамоаси Одил Аҳмедовнинг трансфери ҳақида расмий маълумот берди.
Бугун тонгда Тошкентга қайтиб келган футболчи сайтимиз меҳмони бўлди.

"Аввало "Анжи"даги фаолиятим учун доғистонликларга катта раҳмат айтаман. Уч йил давомида Россия премьер-лигасида яхши мавсумни ўтказдим. Қолаверса, Европа лигасида дебют қилдим. Бу мен учун катта мактаб бўлди. Афсуски, "Анжи" қуйи лигага тушиб кетди. Аммо бу жамоа мухлислар учун яна кучлилар сафига қайта олишига ишончим комил. Ўзимга келсам, олдимда вариантлар кўп эди. "Краснодар" раҳбарияти мени ўз сафида кўришни истади. Бу футболчи учун жуда муҳим. Ишонч бор жойда футболчи ўзини эркин ҳис этади. "Краснодар"ни танлашимга яна бир сабаб, бу ерда болалар футболига жуда катта эътибор қаратилади. "Анжи"га эса яна бир бор раҳмат айтаман", - дейди Одил Аҳмедов.

- ЦСКАдан ҳам таклиф борлиги ҳақида хабар чиққанди?

- Улардан ташқари араб клубларидан яхши шартнома таклиф қилишганди. Аммо мен Россияда қолишни истадим. ЦСКАнинг Россияда тутган ўрни катта. Бу жамоа амалдаги чемпион ҳисобланади. "Краснодар" эса мени ўз сафига қўшиб олишни анчадан бери хоҳлаётган эди. Йилма йил натижаси яхшиланиб бораётган клубда ўз ўрнимга эга  бўламан деган умиддаман.

П.С: Сайтдан маълумот олаётганда манзилни АНИҚ ва ТИНИҚ кўрсатиш талаб этилади!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика