RU

Последние новости

00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  2 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  1 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  2 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  8 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1

Одил Аҳмедов: "Газни босинг" йигитлар" Новости

Одил Аҳмедов: "Газни босинг" йигитлар"

Узоқ танаффусдан сўнг "Анжи"нинг мавсумдаги биринчи ғалабасига ўзининг муносиб улушини қўшган Одил Аҳмедов биз билан боғланди.

"Аввало ҳаммага салом! Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг муваффақияти мени қувонтиряпти. "Газни босинг" йигитлар деб қоламан. Ўйинларни тўғридан-тўғри кўра олмаётган бўлсамда, қисқа лавҳаларни интернет орқали томоша қиляпман. Умид қиламан, бундай лавҳаларни камида финалгача томоша қиламиз. 

Ёшлар билан ишлашда Дилшод Нуралиевнинг катта тажриба эгаси деб биламан. Фурсатдан фойдаланиб у кишини ҳам ЖЧдаги ажойиб ўйинлари билан табриклайман. Йигитларимизга эса, биз каби легионер мақомини олиш учун, ЖЧдан кейин ишлашда тўхтаб қолмасликни, яна ва яна кўп ишлашларини тилайман. Асло унутмангки, муваффақиятга фақат ва фақат меҳнат билан эришилади. Гондурас билан ўйинда сизларга катта омад тилайман", - дейди "Анжи" ярим ҳимоячиси.

Албатта бу гапларни футболчиларимиз ўқийдилар ва акаларининг изидан кетиш учун маслаҳатларга амал қиладилар. Гондурас билан ўйинда Сизларга ОМАД!

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика