RU

Последние новости

08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  3 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  0 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0 02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  19 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1 01:12"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!  5 00:58ПСЖ 40+15 млн евролик трансферни амалга оширди  0 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0 23:25Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"  0 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1 22:33Риза Айвазов Мўғулистон клубига ўтди  7 22:11"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  1

Одил Аҳмедов футзал, йил якунлари ва «Краснодар» ҳақида Новости

Одил Аҳмедов футзал, йил якунлари ва «Краснодар» ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳайрия учрашуви, йил якунлари ва клуби ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди.

- Мана, футзалда ҳам ўзингизни синаб кўрдингиз. Хўш, таассуротлар қандай?

- Албатта, аввал ҳам залда ўйнаб кўрганман. Лекин бунга анча бўлганди. Фикримча, футзал барибир, футболнинг бир тури. Тўғри, фарқ катта. Футзалда кўпроқ ҳаракат қилишингиз керак. Хуллас, жисмоний жиҳатдан жуда кучли бўлиш талаб этилади.

- Биламизки, футзал терма жамоаси сафида ҳам дўстларингиз кўп...

- Албатта. Ахир футзал ва футбол деярли битта спорт тури. Хуллас, футзалчилар орасида дўстларим етарли.

- 2015 йил ҳам ниҳоясига етиб бормоқда. Мавсум-2015 шахсан сизнинг ҳаётингизда қандай из қолдирди?

- 2015 йил мен учун омадли кечди, дея оламан. Клуб миқёсида ҳам, терма жамоа билан ҳам ижобий натижаларга эришдик. Дейлик, миллий жамоамиз ЖЧ-2018 саралашида кетма-кет 5та ғалабага эришди. Бу билан Осиё чемпионатига чиқиш вазифасини уддаладик. Илоҳим, 2016 йилги футбол мавсуми ҳам ижобий натижаларга бой бўлиб, олдимизга қўйилган мақсадларга эришайлик. Март ойида жамоамизнинг саралаш босқичидан ўрин олган сўнгги 2та учрашуви бор. Табиийки, Филиппин ва Баҳрайн термаларига қарши кечадиган ўйинларда ҳам мухлисларни чиройли ғалабалар билан хушнуд этишга ҳаракат қиламиз.

- Клубингиз - «Краснодар» ЕЛда гуруҳ ғолиби сифатида «плей-офф» босқичига йўлланма олди. Квартетда Дортмунд «Боруссия»си иштирок этганлигини инобатга олсак, бундай натижани кутганмидингиз?

- Энди ҳар қандай ҳолатда ҳам, исталган турнирда барибир, аниқ мақсадларни кўзлайсиз. Хоҳ ички чемпио­нат бўлсин, хоҳ халқаро турнир - «Краснодар» ўз олдига олий вазифаларни қўяди. Шундан келиб чиқиб айт­сам, биз кўзлаган мақсадга етдик. Гуруҳ босқичи ўйинларини дарҳақиқат, кўтаринки кайфиятда ўтказдик. Шубҳасиз, «Боруссия» кучли жамоа. Табиий­ки, дортмундликлар устидан қозонилган ғалаба «Краснодар» учун тарихий аҳамиятга эга. Аслида Дортмундда ҳам ёмон ўйнамадик. Ўша куни мезбонларга шунчаки, омад кулиб боқди ва улар сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига ғалабани илиб кетишди. Менимча, кучли интилиш ва иштиёқ эвазига гуруҳ ғолиби бўлдик.

- Қуръа натижасига кўра, энди Чехиянинг «Спарта» клуби билан тўқнаш келасизлар...

- Европа Лигасининг ушбу босқичида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ахир гуруҳларда дастлабки ўринларни эгаллашган клублар 1|16 финал босқичига йўлланма олишди. Ушбу раунд учрашувлари февраль ойида ўтказилади. Унга қадар бизда тайёргарлик кўриш учун вақт бор. Гарчи «Спарта» нисбатан енгилроқ рақибдек кўринсада, ҳар икки ўйин биз учун осон кечмаслиги аниқ. «Спарта» шу босқичга етиб келган экан, демак, у кучсиз жамоа эмас.

- Афсуски, «Краснодар» Россия чемпионатида бир маромда ўйин кўрсатолмаяпти.

- Россия премьер-лигасида аутсайдер ҳам кучли клубдан очко тортиб олиши мумкинлигини исботлаш шарт эмасдир. Чемпионлик учун курашаётган ЦСКА ва «Зенит» клублари ҳам турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган рақибларга ҳаттоки, ўз майдонларида имкониятни бой беришди. Қисқаси, рақобат кучли. Қолаверса, нотекис ўйин кўрсатишимизга чарчоқ аломатлари ҳам таъсир қилди, деб ўйлайман. Яхшиямки, сўнгги учрашувларда қўлга киритилган очколар ҳисобига турнир жадвалидаги ҳолатимизни нисбатан тўғрилаб олдик. Олдинда иккинчи давра учрашувлари турибди. Насиб қилса, чемпионатда ҳам ўз олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз.

- Аввал ҳам бу ҳақда ўзаро гаплашганмиз: Россия премьер-лигаси Одил Аҳмедов учун сўнгги бекат бўлиб қолмаслиги керак. Эндиги режалар қандай?

- «Краснодар» билан шартномам бор. Шу сабабли, бошқа жамоалар ҳақида ҳозирча ўйламаяпман. Лекин агар таклиф тушса, уни кўриб чиқаман, албатта. Ҳа, қўшиламан, Россия премьер-лигаси мен учун сўнгги манзил бўлиб қолмаслиги керак.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси январь ойида Қатарда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Шу пайтгача вакилларимиз Олимпиада финал бос­қичида қатнашишмаган. Бугунги таркиб, мураббийлар штабини назарда тутсак, ушбу жамоанинг имкониятлари жуда юқори. Шахсан сиз олимпиячиларимиз имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ўйлайманки, йигитлар бу йўлда бор имкониятларини ишга солиб, Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритишади. Дарҳақиқат, таркиб кучли. Мана, янги мураббийлар штаби иш бошлади. Гуруҳда Жанубий Корея ва Ироқ термаларининг асосий рақиб бўлишлари турган гап. Фурсатдан фойдаланиб, олимпия жамоамизга омад тилайман. Шунингдек, миллий жамоамизга ҳам. Юқорида айтганимдек, келаси йилнинг март ойида Баҳрайн ва Филиппин термаларига қарши 2та муҳим учрашувимиз бор. Бу ўйинларда мухлисларимиз бизни яхши қўллаб-қувватлашса, албатта, чиройли ғалабаларга эришамиз.

- Янги йил остонасида турибмиз. Халқимиз, футбол мухлисларига тилакларингиз...

- 2016 йил барчамизга омад олиб келсин. Энг аввало, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Янги йилда ҳам яхши натижаларга эришиб, мухлисларни хушнуд қилайлик.


"Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика