RU

Последние новости

21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  1 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  7 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  6 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  9 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  6 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26

ОЧЛ. Ярим финал. Липпи хулоса чиқаришга ҳали эрта деб ҳисоблаяпти Новости

ОЧЛ. Ярим финал. Липпи хулоса чиқаришга ҳали эрта деб ҳисоблаяпти

Ярим финалнинг биринчи ўйинида “Гуангжу Эвергранд”дан йирик ғалаба. Хитойнинг “Гуангжу” клуби сафарда тўп сурган бўлишига қарамай, 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Бунинг устига рақиб кимсан Япониянинг энг номдор жамоаларидан бири “Кашива Рейсол” эди.

Баҳс якунига етгач, “Гуангжу” бош мураббийи Марчелло Липпи ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Биз биринчи бўлиб тўп ўтказиб юбордик, бунинг устига жарима зарбасидан. Танаффусдан кейин эса тезда ўзимизга келиб олдик ва тўртта гол уришга муваффақ бўлдик. Тўғри, рақиб тезкор футбол намойиш этди, лекин шу куни биз кучлироқ эдик”.

“Мен 64 ёшдаман ва 30 йилдан бери мураббийлик билан шуғулланиб келяпман, аммо шунга қарамай, жавоб баҳсида нималар рўй беришини билмайман. Футболда олдиндан нима бўлишини ҳеч ким айтиб беролмайди. Лекин ОЧЛни ютиш учун бор куч билан курашишимиз шарт”.

Эслатиб ўтамиз, Марчелло Липпи 1996 йил “Ювентус” билан Европа чемпионлар лигасини қўлга киритган. Агар италиялик мутахассис “Гуангжу” билан Осиё чемпионлар лигасида зафар қучадиган бўлса, ҳам Европада, ҳам Осиёда клублар билан энг нуфузли мусобақада зафар қучган илк мураббийга айланади.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика