RU

Последние новости

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  28 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  7 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  3 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  99 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  3 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда - “Истиқлол” - “Сеул” Новости

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда - “Истиқлол” - “Сеул”

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.
17:00. “Гуангжоу Эвергранд” (Хитой) – “Кашива Рейсол” (Япония)
20:30. “Истиқлол” (Эрон) – “Сеул” (Жанубий Корея)

Ярим финалнинг биринчи ўйинида Теҳроннинг “Истиқлол” жамоаси сафарда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бугун бўлиб ўтадиган жавоб учршувида форсларга ниҳоятда қийин бўлиши турган гап, чунки иккита тўп фарқини йўққа чиқариш осон эмас. Шунга қрамай, “Озоди” стадионида ажойиб учрашув кечиши кутилмоқда.

Амир Галенои (“Истиқлол” бош мураббийи):

“Бизни ниҳоятда қийин баҳс кутиб турибди. Аввалги учрашувда биринчи тўпни ўтказиб юборгач, шогирдларим ўзларини йўқотиб қўйишди. Ўйинчиларни алмаштирганим билан ўйинни ўзгартира олмадик. Жавоб ўйинида Жавод Некунам билан Андраник Теймурян бизга ёрдам бера олишмайди. Энди бу футболчиларсиз ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз. Муҳими, ўз майдонимизда гол ўтказиб юбормаслигимиз керак. Шундагина иккита тўп фарқини йўққа чиқаришимиз мумкин. “Сеул” ҳужумчилари жуда хавфли. Айниқса, Дамян Дамянович билан Маурисио Молинадан эҳтиёт бўлишимиз керак. Агар дастлабки ўн дақиқа ичида гол урсак, вазиятни ўз томонимизга оғдира оламиз”.

Чой Ёнг Су (“Сеул”) бош мураббийи:

“Биз ОЧЛда курашни давом эттираётганимиздан хурсандмиз. Мен шогирдларимга жиддий тайёргарлик кўриш кераклигини айтдим. Тўғри, биринчи ўйинда ғалаба қозондик, аммо Теҳрондаги учрашув ҳам осон кечмаслиги аниқ. Чунки “Истиқлол” кучли жамоа ва уларга қарши сафарда ўйнаш осон бўлмайди. Мен шогирдларимга тўлиқ ишонаман. Мабодо биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсак, нақадар қийин аҳволда қолишимизни тасаввур қиляпман. Бундан ташқари, “Озоди” ўйингоҳи лиқ тўладиган бўлса, бу ҳам бизга мушкуллик келтириб чиқаради. Аммо бу ҳақда унчалик ўйламаган маъқул”.

Х.ХОЛИҚОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика