RU

Последние новости

01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  4 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  0 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  4 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  4 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  3 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  2 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  13 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  83 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда – “ФК Сеул” (Ж.Корея) Новости

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда – “ФК Сеул” (Ж.Корея)

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал дастлабки баҳслари бўлиб ўтади. Ж.Кореянинг “Сеул” клуби ўз майдонида Эроннинг “Истиқлол” жамоасини қабул қилади. Ўйин 15:30да бошланади.
Жанубий Кореянинг амалдаги чемпиони “Сеул” йилдан йилга кучайиб боряпти. Агар жамоа Эроннинг “Истиқлол” клубидан устун келса, финал йўлланмасини қўлга киритади. Корейслар аввалги босқичда Саудиянинг “Ал Аҳли” клубини мусобақадан чиқариб юборишди.

“Ярим финалда иштирок этиш “Сеул” учун тарихий натижа, - дейди жамоа бош мураббийи Чой Ёнг Су. – Дастлабки баҳсни ўз майдонимизда ўтказаётганимиз боис нима қилиб бўлса-да ютишимиз шарт. Йўқса, Теҳронда бизга нақадар қийин бўлишини тасаввур қиляпман. Бизда жароҳат олганлар ҳам, ўйинни ўтказиб юборадиганлар ҳам йўқ. Бир сўз билан айтганда, ҳамма тайёр. Ўйинчилар ҳам, мен ҳам эътиборни фақат ўйинга қаратмоқчимиз. ”

Таниқли футболчи Ча Ду Ри эса учрашувдан олдин қуйидаги фикрларни билдирди:

“Эронликларга қарши неча марта майдонга тушган бўлсам, бирорта учрашув осон кечганини эслай олмайман. Улар курашни ёқтиришади, биз эса тезкор футболни. Барчамиз навбатдаги беллашувга жиддий ҳозирлик кўрдик. Финалга чиқиш учун бор кучни ишга соламиз”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика