RU

Последние новости

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

ОЧЛ. "Насаф" сафарда "Шаржа"га ютқазди, Амонов сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмади Новости

ОЧЛ. "Насаф" сафарда "Шаржа"га ютқазди, Амонов сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмади

ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-тури доирасидаги "Шаржа" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди

 


"Шаржа" - "Насаф" - 1:0  

Ҳакамлар: Фу Минг, Као Йи (Хитой), Ма Жи (барчаси Хитой), Ҳанна Ҳаттаб (Ироқ);

ВАР: Шен Енҳао (Хитой);

АВАР: Ма Нинг (Хитой);

Назоратчи: Халил Иброҳим Ал Ғамди (Саудия Арабистони);

Комиссар: Арунава Бҳаттачаря (Ҳиндистон);

Гол: Кайо Фернандеш 45+5, - 1:0.

Голга айланмаган пенальти: Азизбек Амонов 90+14 (дарвозабон).

"Шаржа": 40.Адел Алҳосани, 3.Алҳсан Алҳенави (15.Абдулазиз Алкааби, 51), 7.Кайо Фернандеш, 10.Миралем Пьянич, 18.Абдалла Алалави, 19.Ҳолид Иброҳим (8.Муҳаммад Абдулбосит, 57), 24.Мажид Рашид, 30.Усмон Камара, 44.Константинос Манолас (17.Дҳари Фаҳад, 67), 88.Мажид Ҳассан, 91.Мусса Марега.

Захира: 1.Ҳолид Тавид, 12.Себастян Тальябу, 14.Ҳолид Бавазир, 16.Ҳамад Фаҳад, 23.Салим Солиҳ, 25.Саид Алкааби, 26.Дарвиш Муҳаммад, 71.Али Тохир, 77.Халифа Сеумаиж.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (17.Суҳроб Нуруллоев, 78), 7.Акмал Мозоговой, 18.Баҳром Абдураҳимов (77.Ойбек Бозоров, 46), 19.Матеус Лима Круз (10.Андрес Чавез, 78), 21.Дониёр Нарзуллаев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 46), 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури, 88.Марко Станоевич (99.Азизбек Амонов, 58), 92.Умарбк Эшмуродов.

Захира: 54.Адҳамжон Мусулмонов, 9.Жавоҳир Сидиқов, 25.Бекжон Раҳматов, 36.Азизжон Ахроров, .

Огоҳлантиришлар: Мажид Ҳассан 11, Шерзод Насруллаев 41, Зафармурод Абдираҳматов 90, Мусса Марега 90+9, Муҳаммад Абдулбосит 90+12.

Четлатиш: Мажид Ҳассан 90+2.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+15. ЎЙИН ТУГАДИ! "Шаржа" - "Насаф" 1:0

90+14. ЗАРБАААА! АМОНООООВ! СЕЙВ! Азизбек Амонов пенальтидан гол ура олмади!!!!

90+12. ПЕНАЛЬТИ! "Шаржа" дарвозасига!!!

90+9. Огоҳлантириш. "Шаржа". Мусса Марега

90+6. ЗАРБАААААААА! Андрес Чавезнинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин дарвозабон суперсейв намойиш этди!

90+2. ЧЕТЛАТИШ! Мажид Ҳассан иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди

90. Ўйинга 10 дақиқа қўшилди

87. ЗАРБААА! Насруллаевдан навбатдаги тўп узатиш, Амоновдан навбатдаги зарба, дарвозабондан навбатдаги сейв

86. Хавфли вазият! Марегага узатилган тўп дарвозага бормади

83. ЗАРБААААА! Азизбек Амонов ҳозир жарима майдонига яқинлашиб зарба берди, яна дарвозабон тўпни ушлаб олди

81. ЗАРБААА! "Насаф"дан бурчак тўпи Мозговой тўпни дарвозага тўғрилаб юборди, дарвозабондан сейв!

80. УХХХ! Насруллаев ҳозир катта тезликда олдинга ўтди ва тўпни шерикларига узатди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!

79. ЗАРБАААА! Бозоровнинг узатган тўпини ҳозиргина майдонга тушган Нуруллоев тўхтатмасдан дарвозага йўллашга уринди, ноаниқ! 

78. Ўзгаришлар. "Насаф". Ғайбуллаев ва Матеус ўрнига Нуруллоев ва Андрес Чавез тушди

76. ЗАРБААА! Бозоров бурчак тўпини амалга оширди, Матеуснинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

73. УХХХ! "Насаф"нинг ҳужуми, мезбон ҳимоячиларининг бироз хотиржамлигидан кейин хавфли вазиятга айланиб кетди, аммо зарбага иш етиб бормади

65. ЗАРБАААА! Яна ўша Насруллаев чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни ҳаволатиб жарима майдонига узатди, Жамбулининг боши билан йўллаган аниқ зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди!

62. Яна бир вазият! Насруллаев оширган тўпни Амонов дарвозага боши билан йўллади, кучсиз зарбадан кейин посбон ўз ўрнида

61. УХХХ! Насруллаев узатган тўпини Матеус Лима боши билан дарвоза томон йўллашга уринди, ноаниқ

61. ЗАРБА! Амоновнинг зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди

58. Ўзгариш. "Насаф". Станоевич ўрнига Амонов тушди

50. Биринчи таймда гол урган Кайо ОЧЛда бунга қадар "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" клубларига ҳам гол урганди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Насаф". Нарзуллаев ва Абдураҳимов ўрнига Абдираҳматов ва Бозоров тушди



45+9. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45+9. ЗАРБА! Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Жаба боши билан дарвозага йўллади, Одил Алҳосани ўз ўрнида!

45+7. Хавфли вазият! "Шаржа"нинг ҳужуми, ўнг қанотдан узатилган тўпни чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Кайо дарвозага йўллашга уринди, ноаниқ!

45+5. ГОЛ! Кайо Фернандеш чап қанотда тўпни эгаллаб олиб ўнг оёқда кучли зарба билан ҳисобни очди - 1:0.

45+3. Зарба! Марко Станоевичнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

45+2. Мажид Рашид Матеусни йиқитди ва "Насаф"да қулай имконият

45. Биринчи таймга 9 дақиқа қўшилди!

41. Огоҳлантириш. "Насаф". Шерзод Насруллаев

41. ЗАРБАААА! Кайонинг кучли зарбасидан кейин яна Неъматов тўпни қайтарди!

39. ЗАРБААА! Усмон Камара жарима майдони ичидан акробатик зарба берди, Неъматов тўпни ушлаб олди!

38. ЗАРБАААА! НЕЪМАТОВдан ажойиб сейв! Мареганинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб дарвоза томон кетаётганди...

33. Хавфли вазият! "Насаф"нинг ҳужуми, Матэус Лима ҳозир жарима майдонига кириб борди, аммо Манолас тўпни майдондан чиқариб юборди, бурчак тўпи.

25. Хавфли вазият! Марега ҳозир жарима майдонига ёриб киришда тўп Давроновнинг қўлига теккандек кўринди, ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб топди

19. УХХХ! Марега ҳозир Неъматов билан тўқнашиб кетди,

14. VAR орқали гол бекор қилинди, бош ҳакам Мозговой тўпни қўли билан ўйнаган деб топди

13. ГООООООООООООООООООООЛ! АКМАЛ МОЗГОВОЙ! Станоевичнинг супер тўп узатишидан кейин гол урди - 0:1

11. Огоҳлантириш. "Шаржа". Мажид Ҳассан

6. ЗАРБА! Алҳассан Солиҳнинг зарбаси ноаниқ кетди




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА "НАСАФ"!

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика