ОЧЛ превьюси. "Сайпа" (Эрон) - "Минерва Пунжаб" (Ҳиндистон)
11 фев 2019 17:44
Новости
ОЧЛ превьюси. "Сайпа" (Эрон) - "Минерва Пунжаб" (Ҳиндистон)
Ҳар икки минтақада (Шарқ ва Ғарб) тўрттадан жами 8та беллашув бўлиб ўтади. Эроннинг "Сайпа" клуби ўз майдонида Ҳиндистоннинг "Минерва Пунжаб" жамоасини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:40да бошланади.
"Сайпа"
Бу жамоа ўтган йил Эрон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаб яна ОЧЛ йўлланмасига эга чиқди. Бу "Сайпа" учун ОЧЛдаги иккинчи иштирок ҳисобланади. Жамоа биринчи марта 2008 йилги мусобақада қатнашиб, чорак финалда "Бунёдкор" томонидан тўхтатилганди.
Жамоанинг ОЧЛдаги иштироки:
2008 - чорак финал
"Минерва Пунжаб"
Ҳиндистон супер лигасида атиги икки йил қатнашган бўлишига қарамай, ўтган мавсум чемпионликни қўлга киритган "Минерва Пунжаб" бу мавсум ўз омадини ОЧЛда синаб кўради. Бу жамоа Чандигарҳ шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Бу йил ОЧЛда дебютини нишонлайди.
Комментарии