RU

Последние новости

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  1 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  5 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  16 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

"Пахтакор" Черансиз ҳам ўйнай олиши мумкин. Легионерлар шу мақомга мосми? "Насаф" барчасини тўғри қиляпти, фақат..." - Мутахассис фикри Новости

"Пахтакор" Черансиз ҳам ўйнай олиши мумкин. Легионерлар шу мақомга мосми? "Насаф" барчасини тўғри қиляпти, фақат..." - Мутахассис фикри

ОЧЛ 2-турида Ўзбекистон номидан иштирок этаётган икки клубимиз ҳам мағлубиятга учради.

Дастлаб Эрнан Креспо бошчилигидаги "Ал Дуҳаил"га қарши майдонга чиққан "Пахтакор" умумий ўйин суратини олганда ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Дейлик, футболчилар шу куни рақибдан қўрқмай ҳужум қилишди, ҳаттоки икки бор ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олишди. Бироқ доимгидек ҳимоядаги муаммолар бу сафар ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади, дея оламиз. Ўйинлар ва вазиятлар таҳлилига ўтишдан аввал мутахассис фикрига қулоқ тутамиз. Бунда бизга собиқ футболчи, "Пахтакор" сафида бир неча бор ОЧЛда тўп тепган Асрор Алиқулов ёрдам беради. Мураббий фикри давомида "Насаф"нинг кечаги ўйинига ҳам бевосита тўхталди. 

Бугун оқшомда ўтказилган ўйинга келсак, "Насаф" учта ўйинда ҳам ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Биргина вазиятда диққатнинг йўқолиши голга олиб келди. Жамоа ўйинни назорат қилди. Вазиятлар яратди. Буни статистика ҳам айтиб турибди. Қаранг, рақиб дарвозага битта аниқ зарба берган ва ўша гол билан тугаган. Ҳужумларни якунлашда омадми ёки маҳоратми етишмаяпти. Умуман олганда ҳеч қайси баҳсда рақиблардан ўйин томонлама қолишмаяпти. "Насаф"нинг ўйинини биласиз, керакли жойда темпни оширади ёки туширади. Лекин олдинги чизиқ вакилларига ўша темп етишмади. Ҳужумчиларда гўё агрессивлик камлик қилаётгандек кўринмоқда. Норчаевда тажриба етарли эмас. ОЧЛ бошқа даражадаги мусобақа. Легионер ҳужумчи эса ўзига ўхшаётгани йўқ.  


Насаф Карши

Лига чемпионов АФК. Группа E . Тур 3

16/04/2022, 02:15

1
:
0
Завершен

Аль-Файсали

Жулиу Тавареш - 29'

45'
90'
46'  Bakhrom Abdurakhimov (Oybek Bozorov)
52'  Marko Stanojevic
53'  Хусниддин Аликулов
65'  Sharof Mukhiddinov (Sukhrob Nurulloev)
80'  Алибек Давронов (Иван Соловьев)
20'  Ahmed Asiri (Yaseen Barnawi)
25'  Hussain Qasim
29'  Жулиу Тавареш
29'  Mohammed Al-Amri
73'  Abdulrahman Al-Dosari (Khalid Al Kabi)
77'  Мартин Бойл
83'  Mohammed Al-Amri (Shaye Ali Sharahili)



Дарҳақиқат легионерлар ҳақида гап борар экан, рақиб жамоа сафида ўйинни уларнинг бир ўзи ҳал қилиб кетаётганини кўряпмиз. Эдмилсон 3та гол билан "Ал Дуҳаил"га ғалабани олиб берган бўлса, Жулио Таварес "Насаф"  ҳимоясидаги Биргина хатодан гол уриб кетди. Афсуски, ҳозирда икки клубимиз ҳам легионер борасида мақтана оладиган даражада ҳисобланмайди. 

- "Пахтакор"да легионерлар шу мақомга мос ўйин кўрсатмоқда, дейиш қийин. Бу номни оқлашмаяпти, десам муболаға бўлмайди. Юқорида айтганингиздек, бошқа жамоаларда хорижлик футболчилар ғалабани таъминламоқда.  Драган Черан шу куни жароҳат олиб майдонни эрта тарк этди. Навбатдаги ўйинларда ёрдам бера олмаслиги эҳтимоли катта. Менимча "Пахтакор" Черансиз ҳам ўйнай олади. Икром Алибоев унинг ўрнини билинтирмайди. Шундай экан бундан катта муаммо ясамаслик керак. Айнан у тушганидан сўнг жамоанинг ҳужумлари кескин тус олишни бошлади. Жамоадошларини битта тўп билан голли вазиятга олиб чиқмоқда. "Пахтакор" битта футболчининг қурбонига айланди. Эпизодни кўрсак, Эдмилсон қаршисидаги битта ҳимоячини бемалол алдаб кетяпти. Унга муаммо туғдираётгани йўқ. Бунга бошқачароқ ёндашиш керак. Агарда яна бир футболчи ёрдамга келганида ўнг оёғида тепишга йўл қўймасди. Деярли барча голлар бир хил урилди. Ўйинда марказий ҳимоячиларнинг ўрни катта. Аъзамовнинг қайтгани ишонч берди. Лекин Ларин ҳақида ундай фикрда эмасман. У ишончсироқ ўйнамоқда. "Пахтакор" олдинги чизиқда кўп имконият яратди. Хожимат Эркинов, Сардор Рашидов қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Одатда мураббийлар томонидан индивидуал ва юқори савияли ҳужумчиларга қарши ҳимоячиларга яхшилаб кўрсатма берилади. Битта футболчи уни кутиб оляптими, иккинчиси "страховка" қилиши керак. Кучли томонидан фойдаланишга йўл қўймаслиги лозим. Эдмилсон битта ҳаракат билан алдаб, иккинчи ҳаракатда дарвозага гол уряпти. Яна бир футболчи яқинроқ ўйнаганида олдини олиш мумкин эди. 


Ал-Духаил СК

Edmilson Junior - 66', Edmilson Junior - 71', Edmilson Junior - 84'

Лига чемпионов АФК. Группа D . Тур 3

14/04/2022, 23:15

2
:
3
Завершен

Пахтакор

Оливер Саркич - 44', Sardor Sabirkhodjaev - 69'

45'
90'
58'  Альмоэз Али (Абдельрахман Мустафа)
66'  Edmilson Junior
66'  Бассам Хишам
71'  Edmilson Junior
71'  Султан Аль-Бреки
74'  Абдулла Абдулсалам (Нам Тхэ Хи)
75'  Карим Будиаф (Luiz Ceara)
78'  Мохамед Алааэлдин (Исмаэль Мохаммад)
84'  Edmilson Junior
84'  Бассам Хишам
87'  Ассим Мадибо
43'  Драган Черан (Ikrom Alibaev)
44'  Оливер Саркич
44'  Sardor Rashidov
54'  Одилжон Хамробеков
69'  Sardor Sabirkhodjaev
69'  Khoziakbar Alidzhanov
79'  Оливер Саркич (Jasur Yakubov)
79'  Sardor Rashidov (Азизбек Тургунбаев)
87'  Одилжон Хамробеков (Diyor Kholmatov)
88'  Jasur Yakubov



Олдинда ҳал қилувчи 3та ўйин қолди. Жамоаларимиз гуруҳларидаги барча билан ўйнаб керакли хулосаларни чиқаришди, деган умиддамиз. Ўтган ўйинлардаги хатолардан сўнг нимани ўзгартириш талаб қилинади? Қисқа вақтда қайси муаммоларни бартараф қилиш керак? Асрор Алиқуловнинг жавоби шундай бўлди. 

- Жавоб учрашувларида "Пахтакор" ва "Насаф" яна шу жамоалар билан тўқнаш келади. Ўша футболчилар, легионерлар. Балки Славче Войнески тактик ўзгаришга қўл уриши керакдир. Таянч ярим ҳимоячилари мудофаа чизиғи вакилларига яқин ўйнаши зарур. Акс қолда яна Эдмилсонга имконият яратиб беришади. "Насаф" бу ўйини билан мағлуб бўлмаслиги керак. Чунки жамоа барчасини тўғри қиляпти. Фақат ҳужумчилардан фаолликни ошириш қолди, холос.





Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика