RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" иккинчи ўйинда "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади Новости

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" иккинчи ўйинда "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади

Осиё чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


Осиё чемпионлар лигаси, 4-тур
"ПАХТАКОР" (Ўзбекистон) - "АЛ ҲИЛОЛ" (Саудия Арабистони) - 0:0 
17 сентябрь 2020 йил. Доха. "Ал Жануб" стадиони. 23:00 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар: Наваф Шукрулла Абдулла Ғайят, Муҳаммад Жафар Муҳаммад Салмон, Абдулла Солиҳ Алроваими Абдулла Моҳсен (учаласи Баҳрайн), Кришанта Дилан Перера Ҳеттиканканамге (Шри-Ланка).
Назоратчи: Субҳиддин Бин Моҳд Солиҳ (Малайзия).

"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Анзур Исмоилов, 9. Жалолиддин Машарипов, 15. Егор Кримец, 17. Достонбек Ҳамдамов (99. Жавоҳир Сидиқов, 67), 20. Одилжон Ҳамробеков, 21.Аброрбек Исмоилов, 27. Сардор Собирхўжаев (7. Садриддин Абдуллаев, 90), 34. Фарруҳ Сайфиев (4.Акром Комилов, 76), 77. Эрен Дердийок (11. Игорь Сергеев, 67),
Захира: 50.Умиджон Ҳамроев, 6. Алишер Салимов, 8.Асадбек Собиржонов, 18.Хожимат Эркинов, 23.Шерзод Аъзамов, 29.Владимир Козак.

"Ал Ҳилол": 1.Абдуллоҳ Ал Муайуф, 5.Али Ходи Ал Булайҳи, 9.Себастьян Жовинко, 16.Носсир Ал Давсари, 18.Бафетимби Гомис, 19.Андре Каррильо, 20.Жан Хюн Су, 22.Амир Курди, 28.Муҳаммад Канно, 29.Салим Ал Давсари (27.Хаттан Баҳбери, 89), 70.Муҳаммад Жаҳфали.
Захира: 23.Мадаллаҳ Али Ололаян, 32.Мутеб Ал Муфарриж, 35.Мансур Ал Бешф, 54.Муҳаммад Ал Кунайдири.

Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов 45, Муҳаммад Канно 66.


Пахтакор

Лига чемпионов АФК. Группа B . Тур 4

18/09/2020, 00:00

0
:
0
Отменен

Аль-Хиляль



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


ЯНГИЛАШ



90+3. Ўйин якунланди. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 0:0

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

90. Ўзгариш. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Абдуллаев тушди

89. Ўзгариш. "Ал Ҳилол". Ал Давсари ўрнига Хаттан Баҳбери тушди

76. Ўзгариш. "Пахтакор". Сайфиев ўрнига Комилов туширилди

74. ЗАРБАААААААААААААА! Тиниб тинчимас Гомис зарба берди, Қувватов бир амаллаб тўпни қайтарди!

72. ЗАРБА! Машариповнинг зарбаси анчагина ноаниқ бўлди

67. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Ҳамдамов ва Дердийок ўрнига Сидиқов ва Сергеев тушди

66. Огоҳлантириш. "Ал Ҳилол". Муҳаммад Канно

65. ЗАРБААА! Бурчак тўпидан кейин Гомис зарба берди Кримецга теккан тўп дарвоза устидан ўтиб кетди

64. Хавфли вазият! Чап қанотдан Ал Давсари тўпни жарима майдонига узатди, Қувватов тўпни қайтара олмади, Сайфиев тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди

60. ЗАРБААААААААА! Гомиснинг боши билан берган зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди, Ал Давсарининг зарбаси йўлига Алижонов тўғаноқ бўлди

58. Айни пайтга келиб дарвоза томон зарбалар 3:4, "Ал Ҳилол" олдинда

53. Иккинчи таймни "Ал Ҳилол" анча ҳужумкор тарзда бошлади

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Анзур Исмоилов. Ҳимоячи 5-турда "Шабаб Ал Аҳли"га қарши баҳсда майдонга туша олмайди

44. "Ал Ҳилол" бурчак тўпига эга бўлди, Карильонинг зарбаси анча ноаниқ чиқди

42. Чап қанотдан Машарипов тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячи тўпни дарвозабонга ошириб хавфни бартараф этди

35. Хавфли вазият! Аброр Исмоиловнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди! 

33. УХХХХ! "Ал Ҳилол"нинг жуда хавфли ҳужумидан кейин Жовинко қулай вазиятда ноаниқ зарба йўллади

27. ЗАРБААА! Ҳамробековнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи ноаниқ чиқди

18. Жовинко чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Қувватов осонгина тўпни ушлаб олди

15. Бурчак тўпидан кейин Кримец бош билан зарба беришга уринди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди.

14. Хавфли вазият! Эрен Дердийокнинг зарбаси кореялик ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди!

10. Жамоалар ўйинни ўта эҳтиёткор тарзда бошлашди

5. "Ал Ҳилол" футболчилари кутилмаганда ноаниқ тўп узатишларини амалга оширишмоқда

2. Рақиблар Дердийокни йиқитишди ва жарима тўпи, Машариповнинг узатган тўпини Карильо майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпини ҳам "Ҳилол" футболчилари қайтаришди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 23:00да бошланади


Рейтинг: +62   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика