RU

Последние новости

15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  0 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3

ОЧЛ. Эркинов ва Турғунбоевнинг голлари "Пахтакор"га "Аҳал" устидан бу мавсумдаги илк ғалабани келтирди Новости

ОЧЛ. Эркинов ва Турғунбоевнинг голлари "Пахтакор"га "Аҳал" устидан бу мавсумдаги илк ғалабани келтирди

Осиё Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Аҳал" учрашуви бўлиб ўтди.

ОФК Чемпионлар Лигаси. 3-тур

24 октябрь, сешанба

ПАХТАКОР (Ўзбекистон) – АҲАЛ (Туркманистон) 3:0 

Бош ҳакам: Иида Жумпеи (Япония)

Ёрдамчи ҳакамлар: Нишихаши Исао, Ватанабе Кота (иккиси – Япония)

Захира ҳаками: Хироки Касахара (Япония)

VAR: Араки Юсуке (Япония)

AVAR: Юдаи Ямамото (Япония)

Назоратчи: Муҳаммад Басел Алҳажжар (Сурия)

Комиссар: Рашид Маҳбуб Ал Досари (Қатар)

Голлар: Хожимат Эркинов (Пўлатхўжа Холдорхонов) 23 1:0, Азиз Турғунбоев (Хожимат Эркинов) 26, 2:0, Азиз Турғунбоев (Муҳаммадқодир Ҳамралиев) 59, 3:0

"Пахтакор": 36.Павел Павлюченко, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 88.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 7.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев , (40.Кими Мерк,79) 28.Диёр Холматов (77.Дилшод Саитов,87), 8.Азизбек Турғунбоев (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 79), 20.Ҳожимат Эркинов (19.Пшемислав Банашак,74), 11.Пўлатхўжа Холдорхонов(17.Достонбек Ҳамдамов)

Захира: 21.Отабек Боймуродов, 35.Санжар Қувватов, 4.Достон Турсунов,  23.Шерзод Аъзамов, 30.Мэтью Стинворден,  

"Аҳал": 13. Рустам Аҳаллиев, 3. Шуҳрат Союнов, 5. Ҳакмуҳаммет Башимов (77. Бегенч Мамиев,87) 7. Мейлис Диниев (9. Гурбан Аннаев, 60), 8. Адилбек Равшанов (18. Салим Умаров, 87), 10. Элман Тагаев, 11. Даянч Мередов (30. Алибек Абдураҳмонов, 60), 19. Фуркат Турсунов (2. Азатмуҳаммет Ҳожамуҳаммедов,51), Гурбанов,71 Атегелди Гелдиев, 98. Довран Ҳожамаммедов.

Захира: Бердиев,  Гелдиев, Ботиров, Мақсатов, Бекмурадов, Бегназаров,  Гошанов, 

Огоҳлантириш: Элман Тагаев (Аҳал) 21, Фуркат Турсунов (Аҳал) 31, Диёр Холматов (Пахтакор) 84

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. "Пахтакор" ОЧЛда бу мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. 

90+3. ЗАРБААААА. Кими Меркнинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Диёр Холматов ўрнига Дилшод Саитов тушди. 

84. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Диёр Холматов

79. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Сардор Собирхўжаев ўрнига Кими Мерк, Азизбек Турғунбоев ўрнига Муҳаммадали Ўринбоев тушди. 

75. Холматов Банашакни голли вазиятга олиб чиққанди. Польшалик ҳужумчи вазиятдан фойдалана олмади. Жуда ва жуда қулай вазият юзага келганди. 

74. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Пўлатхўжа Холдорхонов ўрнига Достон Ҳамдамов, Хожимат Эркинов ўрнига Пшемислав Банашак тушди. 

73. "Пахтакор"дан кетма-ҳужумлар. Дастлаб Турғунбоев, кейин Сайфиевнинг зарбаларига аниқлик етишмади. 

68. ЗАРБАААААААА. Хожимат Эркинов катта тезликда рақиб ҳимоячисини ортда қолдиириб чап оёқда зарба йўллади. "Аҳал" посбони зарбани қайтарди. 

62. ОГОҲЛАНТИРИШ."Аҳал", Адилбек Равшанов

60. ЎЗГАРИШ. "Аҳал",Даянч Мередов ўрнига  Алибек Абдураҳмонов тушди. 

59. ГООООООООООООООЛ. Муҳаммадқодир Ҳамралиев олдинга тўпни узатиб берди. Ҳимоячининг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олган Турғунбоев осонликча "Аҳал" дарвозасига ўзининг иккинчи, "Пахтакор"нинг учинчи голини урди.

57. ЗАРБААААА. Азмидиннов жарима зарбасини ижро этди. Зарба анча хавфли кўриниш олди. 

51. ЎЗГАРИШ. "Аҳал", Фуркат Турсунов ўрнига Азатмуҳаммет Ҳожамуҳаммедов майдонга тушди 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 2та гол учун 2 дақиқаданми?

40. Статистика. Тўп назорати "Пахтакор" томонида, 60/40. Аниқ зарбалар: 3/0

35. Маълумот учун, "Пахтакор" сўнгги бор 2003 йил ОЧЛ доирасида Туркманистон жамоаси "Ниса" билан тўқнаш келган ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 

31. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Аҳал", Фуркат Турсунов 

26. ГООООООООООООЛ. Хожимат Эркинов бу сафар ассистент ролида тўпни юқорилатиб "Аҳал" жарима майдончасига узатиб берди. Турғунбоев боши билан "Пахтакор"нинг иккинчи голини урди.

23. ГОООООООООООООЛ. Хожимат Эркинов "Пахтакор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Унинг ўзи ҳужумни бошлади. Собирхўжаев тўпни жарима майдончасига оширди. Дарвозабон қайтарган тўпни Пўлатхўжа Хожиматга етказиб берди. У эса рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

22. ЙЎЎЎЎЎҚ. Диёр Холматов пенальтидан фойдалана олмади. "Аҳал" посбони тўп йўналишини топди ва зарбани қайтарди. 

20. Элман Тагаев жарима майдончаси ичида "Пахтакор" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. ВАРда вазиятни кўрган япониялик ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. 

17. ЗАРБАААА. Хожимат Эркинов тезкорлик билан кириб бориб зарба йўллади. Лекин тўп дарвозага боргани йўқ. 

13. "Пахтакор" ҳужумларни давом эттирмоқда. "Аҳал" ҳимоячилари ҳам яхши ҳимояланаётганини айтиш жоиз. 

8. Хожимат Эркинов чаққонлик билан олдинга ўтди. Лекин унинг узатмасини голга айлантирадиган футболчи топилмади. 

5. Алижонов Холдорхоновга қулай қилиб узатиб берганди. "Пахтакор" ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда. 

- Учрашув бошланди. 

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика